Марказий сайлов комиссиянинг навбатдаги мажлиси ҳақида ахборот

Қорақапоғистон Республикаси марказий сайлов комиссияси томонидан маҳаллий оммавий ахборот восилари вакиллари иштирокида сайлов жараёнларини ёритиш масаласи бағишланган навбатдаги учрашув ташкил этилди.

Тадбирда Қорақапоғистон Республикаси марказий сайлов комиссияси раиси Е.Джуманазаров, Ҳудудий матбуот маркази Қорақалпоғистон Республикаси бўлими бошиғи А.Ембергенов ва сайловни ўтказишга масъул бўлган раҳбар-ходимлар иштирок этди ва кун тартибидаги масала юзасидан нутқ сўзлади.

Таъкидланганидек, жорий йилнинг 22 декабарида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва халқ депутатлари туман, шаҳар кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловлар жараёнларини тезкор ва ишончли ёритиб боришда оммавий ахборот воситалари вакилларига юқори маъсулият юкланади. Журналистлар биринчи навбатда мазкур жараён аҳамиятини, республикада мавжуд округ ва участкалар фаолияти, сайловга оид қонун ҳужжатлари ҳамда ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини чуқур англаши зарур.

Тадбир давомида Қорақапоғистон Республикаси марказий сайлов комиссияси раиси томонидан мана шу жараёнда олиб борилаётган ишлар хусисида батафсил маълумот берилди.

Ҳудудий матбуот маркази Қорақапоғистон Республикаси бўлими бошлиғи А.Ембергеновнинг маълумотига кўра айни кунга келиб босма нашрларда – 148 та, Қорақалпоғистон телевидениесида – 41 та, радиода – 63 та ҳамда интернет ОАВларида 67 та материаллар эълон қилинди ва ушбу жараён давом этмоқда.

Албатта, бу борада янада кенгроқ яндошиш зарур. Хусусан, материалларнинг савияси ва ҳоққанийлиги ҳамда халқ тилига яқинлигига алоҳида эътибор қаратиш лозим.

Учрашув якунида ОАВ вакилларига сайлов жараёнларини ёритиш юзасидан кўрсатмалар ва тафсиялар берилди. Журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди.