ЛОТИН ЁЗУВИГА АСОСЛАНГАН ҚОРАҚАЛПОҚ АЛИФБОСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

26.02.1994 й. № 367/ХII

  

ЛОТИН ЁЗУВИГА АСОСЛАНГАН ҚОРАҚАЛПОҚ АЛИФБОСИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА

 

Ушбу Қонунга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:

10.06.1995 й. 50/I-сонли Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни

29.12.1995 й. 143/I- сонли Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни

08.10.2009 й. 253/III- сонли Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни

10.06. 2016 й. 92/IX-сонли Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни

 

Ушбу сонли Қонуни Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияларига асосланиб, 1925-1940 йиллардаги ижобий тажрибасидан келиб чиқиб, кенг жамоатчилик вакиллари билдирган истак-хоҳишларини инобатга олган ҳолда республиканинг ҳар томонлама камол топиши ва жаҳон коммуникация тизимига киришини жадаллаштирувчи қулай шароит яратишга хизмат қилади.

 

1-модда. Қорақалпоғистон Республикасида қуйидаги 34 ҳарфдан (жумладан 6 та ҳарф уcт белгиси билан) иборат лотин ёзувига асосланган қорақалпоқ алифбоси жорий этилсин (илова қилинади). (ҚР 10.06.1995 й. 50/I-сонли, 29.12.1995 й. 143/I-сонли, 08.10.2009 й. 253/III-сонли, 10.06. 2016 й. 92/IX-сонли Қонунларига асосланиб ўзгартиришлар киритилган)

 

2-модда. Лотин ёзуви асосидаги қорақалпоқ алифбосини жорий этиш билан бирга қорақалпоқ халқининг миллий ифтихори бўлмиш бебаҳо маънавий мерос битилган араб ёзувини ва кириллицани ўрганиш ҳамда улардан фойдаланиш учун зарур шароитлар сақлаб қолинади.

 

Лотин ёзувига асосланган қорақалпоқ алифбоси