МАДАНИЙ БОЙЛИКЛАРНИНГ ОЛИБ ЧИҚИЛИШИ ВА ОЛИБ КИРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН  РЕСПУБЛИКАСИНИНГ  ҚОНУНИ

28.11.1998 й. №408/I

  

МАДАНИЙ БОЙЛИКЛАРНИНГ ОЛИБ ЧИҚИЛИШИ ВА ОЛИБ КИРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА

 

Ушбу Қонунга қўйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган:

05.10.2007 й. 165/III-сонли Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни

02.03.2015 й. 28/III-сонли Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни

18.08.2018 й. 200/XXII-сонли Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни

26.12.2018 й. 225/XXIV-сонли Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни

 

1-модда. Қонуннинг мақсади

Мазкур Қонуннинг мақсади Қорақалпоғистон халқининг маданий меросини асраш, маданий бойликларни қонунга хилоф равишда олиб чиқилиши ва олиб кирилишидан муҳофаза қилиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан, уларнинг Қорақалпоғистон Республикасидан олиб чиқилиши ва Қорақалпоғистон Республикасига олиб кирилишининг ягона тартибини белгилашдан, шунингдек халқаро маданий ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашишдан иборат.

 

2-модда. Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисидаги Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборат.

Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисидаги Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатларидагидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.

 

3-модда. Асосий тушунчалар

Мазкур Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

маданий бойликлар – моддий дунёнинг миллий, тарихий, бадиий, илмий-маърифий, маънавий-ахлоқий ва бошқа маданий аҳамиятга молик кўчар ашёлари;

маданий бойликларнинг олиб чиқилиши – маданий бойликларни Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан ташқарига уларни қайтариб олиб кириш мажбуриятисиз божхона чегараси орқали олиб ўтиш;

маданий бойликларнинг олиб кирилиши – маданий бойликларни Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудига уларни қайтариб олиб чиқиш мажбуриятисиз божхона чегараси орқали олиб ўтиш;

маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши – маданий бойликларни Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан ташқарига уларни шартлашиб қўйилган муддатда қайтариб олиб кириш мажбурияти билан божхона чегараси орқали олиб ўтиш;

маданий бойликларнинг вақтинча олиб кирилиши – маданий бойликларни Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудига уларни шартлашиб қўйилган муддатда қайтариб олиб чиқиш мажбурияти билан божхона чегараси орқали олиб ўтиш.

 

4-модда. Мазкур Қонуннинг таъсири остида бўладиган маданий бойликлар

Қуйидагилар мазкур Қонуннинг таъсири остида бўлади: (ҚР 18.08.2018 й. 200/ХХII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари томонидан яратилган маданий бойликлар;

чет эллик фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида яратилган маданий бойликлар;

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида топилган маданий бойликлар;

музейларда, ахборот-кутубхона муассасаларида, архивларда, идоравий архивларда, кино-, фото-, фонотекаларда, суратлар галереяларида ва бошқа сақлаш жойларида тўпланган маданий бойликлар; (ҚР 26.12.2018 й. 225/ХХIV-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

қайси давлатларга мансуб бўлса, ўша давлатларнинг ваколатли органлари розилиги билан археологик, этнологик ва табиий-илмий экспедициялар томонидан қўлга киритилган маданий бойликлар;

ихтиёрий равишда айирбошлашлар натижасида олинган маданий бойликлар;

қайси давлатларга мансуб бўлса, ўша давлатларнинг ваколатли органлари розилиги билан мерос, ҳадя сифатида олинган ёки қонуний қўлга киритилган маданий бойликлар;

чет эллик юридик ва жисмоний шахслар томонидан Қорақалпоғистон  Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган маданий бойликлар. (ҚР 18.08.2018 й. 200/ХХII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

 

5-модда. Давлат органларининг маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши соҳасидаги ваколатлари

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини тартибга солишни Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Давлат божхона Бошқармаси амалга оширади. (ҚР 18.08.2018 й. 200/ХХII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги: (ҚР 05.10.2007 й. 165/III-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

тегишли ваколатли орган томонидан тасдиқланган тартибда маданий бойликлар сирасига кирувчи ашёларнинг тоифасини аниқлайди; (ҚР 18.08.2018 й. 200/ХХII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

маданий бойликларнинг олиб чиқилиши, вақтинча олиб чиқилиши мумкинлиги тўғрисида қарорлар қабул қилади;

олиб чиқилаётган ва олиб кирилаётган, шунингдек вақтинча олиб чиқилаётган ва вақтинча олиб кирилаётган маданий бойликларни рўйхатга олади;

олиб чиқилади, вақтинча олиб чиқилади деб эълон қилинган, шунингдек вақтинча олиб чиқилганидан кейин қайтариб олиб келинган маданий бойликларни экспертизадан ўтказишни таъминлайди;

маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва вақтинча олиб чиқилиши ҳуқуқини берувчи сертификатлар беради; (ҚР 02.03.2015 й. 28/III-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

ушлаб қолинган ёки мусодара қилинган маданий бойликларни тегишли давлат органларидан қабул қилиб олади, уларни экспертизадан ўтказади ҳамда улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.

Қорақалпоғистон Республикаси Давлат божхона бошқармаси қонун ҳужжатларига мувофиқ маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби устидан назоратни амалга оширади.

Маданий бойликларни экспертизадан ўтказиш ҳамда уларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини назорат қилиш тартиби тегишли ваколатли орган томонидан белгиланади. (ҚР 18.08.2018 й. 200/ХХII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

 

6-модда. Олиб чиқилаётган ва олиб кирилаётган маданий бойликларга бўлган мулк ҳуқуқи

Олиб чиқилаётган ва олиб кирилаётган маданий бойликларга давлат мулки ҳуқуқи ҳамда юридик ва жисмоний шахсларнинг мулк ҳуқуқи юзага келишига қуйидагилар асос бўлади: (ҚР 18.08.2018 й. 200/ХХII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

маданий бойликлар давлат бюджети ҳисобига яратилганлиги;

маданий бойликлар юридик ва жисмоний шахсларнинг ўз фаолияти ҳисобига яратилганлиги; (ҚР 18.08.2018 й. 200/ХХII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

маданий бойлик яратилиши ёки қўлга киритилишига асос бўлган битимлар;

мерос олиш.

Айни пайтда интеллектуал мулк объекти ҳам бўлган маданий бойликларга мулк ҳуқуқи қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

 

7-модда. Мулкдорнинг маданий бойликларнинг олиб чиқилишига бўлган ҳуқуқи

Маданий бойликларнинг ўз мулкдори ёки у ваколат берган шахс томонидан олиб чиқилиши қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан бериладиган олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат асосида амалга оширилади. (ҚР 05.10.2007 й. 165/111-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

Муаллиф ўзи яратган, ўз мулки бўлган маданий бойликларни олиб чиқишга ҳақли.

 

 

8-модда. Қорақалпоғистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин бўлмаган маданий бойликлар

Қуйидагилар Қорақалпоғистон Республикасидан олиб чиқилиши мумкин эмас:

эллик йил муқаддам ва ундан ҳам олдинроқ яратилган маданий бойликлар;

давлат томонидан муҳофаза рўйхатлари ва реестрларига киритилган маданий бойликлар;

музейлар, ахборот-кутубхона муассасалари, архивлар, идоравий архивлар ва бошқа сақлаш жойларида доимий сақланаётган маданий бойликлар.
(ҚР 26.12.2018 й. 225/ХХIV-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

 

9-модда. Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши

Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши юридик ва жисмоний шахслар томонидан қуйидаги ҳолларда амалга оширилиши мумкин:
(ҚР 18.08.2018 й. 200/ХХII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

кўргазмалар ташкил этиш учун;

қайта тиклаш-таъмирлаш ишларини ва илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун;

театр, концерт ва бошқа санъаткорлик фаолияти муносабати билан;

давлат элчихоналарини ва ваколатхоналарини безаш учун;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликлар кредитни таъминлаш воситаси сифатида ишлатилиши ёки гаров нарсаси бўлиб хизмат қилиши мумкин эмас.

 

10-модда. Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши шартлари

Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши учун Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги берадиган гувоҳнома асос бўлади. (ҚР 05.10.2007 й. 165/III-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ҳуқуқини берувчи гувоҳномани бериш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан тасдиқланади. (ҚР 02.03.2015 й. 28/III-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

 

11-модда. Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

Музейлар, ахборот-кутубхона муассасалари, архивлар, идоравий архивлар ва бошқа сақлаш жойлари томонидан маданий бойликларни вақтинча олиб чиқиш тўғрисида сертификат олиш учун ариза берилиб, унга қуйидагилар илова қилинади: (ҚР 26.12.2018 й. 225/ХХIV-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилишининг мақсадлари, муддатлари ва шартлари тўғрисида қабул қилувчи томон билан тузилган шартнома;

суғурта хавфларининг барча ҳоллари таъминланган ҳолда вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликлар мулкий суғурта шартномасининг суғурта полиси (гувоҳнома, сертификат, квитанция);

қабул қилувчи томон давлат органларининг вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликларнинг сақланиши ва ўз вақтида қайтарилиши хусусидаги ёзма кафолатлари.

Бошқа юридик шахслар томонидан (ҚР 18.08.2018 й. 200/ХХII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун аризага ушбу модданинг биринчи қисми иккинчи ва учинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинади. (ҚР 02.03.2015 й. 28/III-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

Жисмоний шахслар томонидан (ҚР 18.08.2018 й. 200/ХХII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисидаги гувоҳномани олиш учун аризага ушбу модданинг биринчи қисми учинчи хатбошисида кўрсатилган ҳужжатлар илова қилинади. (ҚР 02.03.2015 й. 28/III-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

 

12-модда. Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисидаги гувоҳнома беришни рад этиш (ҚР 02.03.2015 й. 28/III-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

Маданий бойликларнинг вақтинча олиб чиқилиши тўғрисидаги гувоҳнома қуйидаги ҳолларда берилмайди, агар: (ҚР 02.03.2015 й. 28/III-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

ушбу Қонуннинг 11-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса;

вақтинча олиб чиқилади деб эълон қилинган маданий бойликларнинг ҳолати уларни сақлаш шароитларини ўзгартириш имкониятини бермаса;

вақтинча олиб чиқилади деб эълон қилинган маданий бойликларнинг мулкдори аниқланмаган бўлса;

маданий бойликлар мулк ҳуқуқи тўғрисидаги низо мавзуи бўлса;

маданий бойликларни вақтинча олиб чиқишга мўлжалланаётган мамлакатда вақтинча олиб чиқилаётган маданий бойликларнинг сақланишини таъминлашга тўсқинлик қиладиган табиий офат содир бўлган ёки бошқа ҳолатлар юзага келган бўлса.

Маданий бойликларни вақтинча олиб чиқилиши тўғрисида гувоҳнома бериш ҳақида аризани қайта кўриб чиқишда ушбу гувоҳномани беришдан бош тортиш тўғрисидаги билдиришда аввал кўрсатилмаган янги асослар бўйича уни беришни рад этиш мумкин эмас. (олиб ташланди) (ҚР 26.12.2018 й. 225/ХХIV-сонли Қонунига асосан олиб ташланган)

 

13-модда. Вақтинча олиб чиқилган маданий бойликларни муҳофаза қилиш

Қорақалпоғистон Республикасидан вақтинча олиб чиқилган маданий бойликларни муҳофаза қилиш Ўзбекистон Республикасининг тегишли мамлакатдаги дипломатия ваколатхоналари томонидан амалга оширилади.

 

14-модда. Вақтинча олиб кирилган маданий бойликлар сақланишининг кафолатлари

Давлат Қорақалпоғистонга вақтинча олиб кирилган маданий бойликларнинг сақланишини кафолатлайди. (ҚР 18.08.2018 й. 200/ХХII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

 

15-модда. Ашёларнинг маданий бойликлар ниқоби остида олиб кирилишини тақиқлаш

Конституциявий тузум ва давлат мустақиллигига путур етказишга, ҳудудий яхлитликни бузишга қаратилган, урушни, террорчиликни, зўравонликни, диний экстремизмни, ирқчиликни тарғиб қилувчи ашёларнинг, шунингдек порнографик мазмундаги материалларнинг маданий бойликлар ниқоби остида олиб кирилиши тақиқланади.

 

16-модда. Маданий бойликларнинг қонунга хилоф равишда олиб кирилиши ва қўлга киритилишининг олдини олиш

Маданий бойликларга нисбатан қидирув эълон қилинган бўлса, улар кейинчалик қонуний мулкдорларига қайтариш мақсадида ушлаб қолиниши керак.

Бошқа мамлакатлардан қонунга хилоф равишда олиб чиқилган, ўғирланган ёки қонунга хилоф равишда қўлга киритилган маданий бойликларни қўлга киритишнинг олдини олиш мақсадида музейлар, ахборот-кутубхона муассасалари, архивлар, идоравий архивлар ва бошқа сақлаш жойлари уларнинг келиб чиқиши тўғрисида зарур ахборотга эга бўлиши шарт.
(ҚР 26.12.2018 й. 225/ХХIV-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

 

17-модда. Маданий бойликларни реализация қилиш

Олиб чиқилиши мумкин бўлмаган маданий бойликларни реализация қилиш бу бойликларнинг Қорақалпоғистон Республикасидан ташқарига олиб чиқилиши мумкин эмаслиги тўғрисида харидор ёзма равишда огоҳлантирилганидан кейингина амалга оширилади.

Маданий бойликларни кимошди савдосига (аукционга) қўйиш тегишли ваколатли орган билан келишувга кўра амалга оширилади. Маданий бойликларни реализация қилишда иштирок этувчи юридик шахслар тегишли ваколатли органнинг рухсатномасини олиши шарт. (ҚР 26.12.2018 й. 225/ХХIV-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

 

18-модда. Маданий бойликлар транзити ва уларни почта жўнатмаларида юбориш

Маданий бойликларни Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди орқали транзит тартибида олиб ўтиш ва почта жўнатмаларида юбориш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. (ҚР 18.08.2018 й. 200/ХХII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

 

 

19-модда. Маданий бойликларни инсофли эгалловчининг ҳуқуқлари

Бошқа мамлакатлардан қонунга хилоф равишда олиб чиқилган, бошқа давлатларда ўғирланган ёки йўқолган маданий бойликларни инсофли эгалловчи уларни қонуний мулкдорига қайтариши лозим. Бундай ҳолларда инсофли эгалловчига белгиланган тартибда компенсация тўланади.

Ушбу модданинг биринчи қисмига мувофиқ қайтарилган маданий бойликлар божхона тўловлари ва бошқа йиғимлардан озод қилинади. Талаб қилувчи тараф қайтаришга доир бошқа харажатларни кўтаради.

 

20-модда. Маданий бойликларни қайтариш

Давлат қонунга хилоф равишда олиб чиқилган ва Қорақалпоғистон Республикасига қайтарилиши лозим бўлган маданий бойликларни талаб қилиб олиш чораларини кўради.

Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан унинг мустақиллиги эълон қилингунга қадар қонунга хилоф равишда олиб чиқилган маданий бойликларни қайтариш тўғрисидаги талабларга нисбатан даъво муддати татбиқ этилмайди.

Қайтарилган маданий бойликларнинг мулкдорлари уларни қайтариб олиб киришда божхона тўловлари ва махсус йиғимни тўлашдан озод қилинади.

 

21-модда. Маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказганлик учун махсус йиғим

Маданий бойликларни бадиий экспертизадан ўтказганлик учун белгиланган тартибда махсус йиғим тўланади. (ҚР 18.08.2018 й. 200/ХХII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)

 

22-модда. Маданий бойликлар учун божхона тўловлари

Маданий бойликларнинг олиб кирилиши ва олиб чиқилишида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона тўловлари олинади.

 

23-модда. Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузишда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.