ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕСИ РАИСИ МУРАТ ҚАЛЛИБЕКОВИЧ КАМАЛОВ

Мурат Қаллибекович Камалов 1955 йили Нукус шаҳрида туғилган. Миллати қорақалпоқ. Маълумоти олий. 1977 йили Давлат хавфсизлик қўмитасининг Олий мактабини тамомлаган.

Қораўзак тумани 63-сон “Қоракўл” сайлов округидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг депутати.

М.Қ.Камалов ўзининг меҳнат фаолиятини 1977 йили ҳарбий бўлим ходими бўлиб ишлашдан бошлади. 1987-1990 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Фалсафа ва ҳуқуқ институтининг кичик илмий ходими, 1990-1991 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг дипломатик корпусга хизмат кўрсатувчи “Консул” ташқи савдо ташкилотининг бош муҳандиси, 1991-1996 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги “Қарақалпақ Инторг” хорижий давлатлар билан ҳамкорлик бирлашмасининг Тошкент шаҳридаги ваколатхонаси директори, 1996-2010 йилларда Тошкент шаҳридаги “Stellor” шўъба корхонаси директори, 2010-2018 йилларда Тошкент шаҳридаги “Ҳуқуқий бизнес ва консалтинг агентлиги” адвокатлик бюроси маслаҳатчиси, 2018-2020 йилларда Давлат хавфсизлик хизмати Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи, 2020 йилдан ҳозирги кунгача Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази директори лавозимларида фаолият олиб борди.

Мурат Қаллибекович Камалов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг шу йил 2 октябрьдаги навбатдан ташқари сессиясида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси этиб сайланди.