Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири тайинланди

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Президиуми қарори асосида Реимов Рустем Мамбеткаримович Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири лавозимига тайинланди.

Р.Реймов 2016 йилдан шу кунга қадар Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиали академик лицейи директори лавозимида фаолият юритган.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати