Сессияда Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган асосий вазифалар муҳокама этилди

12 январь куни Мўйноқ тумани ҳокимлигининг мажлислар залида Халқ депутатлари Мўйноқ тумани Кенгашининг йигирманчи сессияси бўлиб ўтди. Тадбирни Мўйноқ тумани ҳокими, Халқ депутатлари Мўйноқ тумани Кенгаши раиси Е.Еденбаев очди ва олиб борди.

Сессияга Олий Мажлис Сенати аъзоси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати У.Жалменов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Р.Мамбеткадиров, туман ҳокимининг ўринбосарлари, Халқ депутатлари Мўйноқ тумани Кенгаши депутатлари, тумандаги корхана, муассасаларнинг, фуқаролар йиғинларининг раислари ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Сессия кун тартибида:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020-йил 29-декабрь санасида Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун ва моҳиятини оммага етказиш ва унда белгилаб берилган асосий вазифалардан келиб чиққан ҳолда дастурларни тайёрлаш;

Мўйноқ тумани бўйича қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерларга ягона миқдорда белгиланган базавий солиқ ставкаларига киритилаётган камайтирувчи ва оширувчи коэффицентларини қўллаш;

Мўйноқ туманида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик бўйича таклифларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва муаммоларини ечиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

Халқ депутатлари Мўйноқ тумани Кенгаши котибият мудирини тайинлаш ҳақида масалалар киритилди.

Халқ депутатлари Мўйноқ тумани Кенгаши бошлиғи Е.Еденбаев кун тартибидаги масалалар билан таништириб бўлгач, Олий Мажлис Сенати аъзоси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати У.Жалменов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020-йил 29-декабрь санасида Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун ва моҳиятини кенг турда баён қилди.

Тадбирдп кун тартибидаги бошқа масалалар бўйича ҳәм соҳа ходимлари сўзга чиқди.

Шу билан бирга Халқ депутатлари Мўйноқ тумани Кенгаши котибият мудири этиб Халқ депутатлари Мўйноқ тумани Кенгашининг Шағирли сайлов округи депутати К.Насирова тайинланди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатлар фикр ва таклифларини билдирди. Сўнг кўрилган масалалар бўйича Халқ депутатлари Мўйноқ тумани Кенгаши депутатлари қарор қабул қилди.

Мўйноқ туман ҳокимлиги Ахборот хизмати