Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот

2021 йил 12 январь куни туман ҳокимлиги катта мажлислар залида Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 25- сессияси  бўлиб ўтди.

Сессия мажлисида туман Кенгашининг жами 30 депутатидан 26 нафари қатнашди. Сессия мажлисига сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, бўлимлар, тижорат банклари раҳбарлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари таклиф қилинди.

Шунингдек, сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Б.Матмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмитаси раиси Ш.Атаниязов ҳамда тумандан сайланган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари иштирок қилдилар.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига мувофиқ сессия котиблигига 1-Навоий сайлов округидан депутат Юсупова Гулшод Чаршамбаевна сайланди.

Сессия кун тартибида  “Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ҳамда белгилаб берилган устувор вазифалардан келиб чиқиб туман дастурини тайёрлаш ҳақида”ги масала муҳокама қилинди.

Сесия мажлисида Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Б.Матмуратов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ҳамда белгилаб берилган устувор вазифалар тўғрисида кенг турда баёнот қилди.

Сессия кун тартибидаги масала юзасидан туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари  М.Шерметов ҳамда  туман ҳокими ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Р.Салаев ахборот бердилар.

Ахборотлар юзасидан:

-туман Кенгашининг Саноат, транспорт, қурилиш, коммунал хўжалиги масалалари ва аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича доимий комиссияси раиси, депутат М.Садуллаев;

-туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси, депутат М.Бекназарова;

-туман Кенгаши раиси ўринбосари, депутат, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси, “Амударё телевидениеси” бош муҳаррири Ғ.Ешниёзов ўзларининг фикрларини билдирдилар.

Сессия сўнгида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Ш.Атаниязов якунловчи нутқ сўзлади.

Депутатлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида мамлакатимизни ривожлантиришнинг стратегик йўналишлари ҳамда устувор вазифалар белгилаб берилгани, вазифалар ижросини таъминлашда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, айниқса халқ депутатлари туман Кенгаши депутатларининг ўрни муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди.

Ғ.Дуйсенбаев,
Амударё туман ҳокимлиги
ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари