Халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгаши сессиясида долзарб масалалар муҳокама қилинди

Халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгашининг йигирманчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Б.Матмуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Ш.Атаниязов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги корхона, ташкилотлар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.

Сессия мажлисини Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Р.Шамуратов бошқариб борди.

Кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифаларни халққа кенг тарғиб қилиш, шунингдек Президент Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифаларни муҳокама қилиш тўғрисида туман ҳокими Р.Шамуратов сўзга чиқди.

Шундан кейин Сенатнинг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Б.Матмуратов сўз юритди.

Кун тартибидаги иккинчи масала – Тўрткўл туманида “Ёшлар дафтари”ни шакллантирилиши бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман ҳокими ўринбосари Х.Матназаров гапирди.

Кун тартибидаги масалалар бўйича депутатлар томонидан фикр – мулоҳазалар билдирилиб, тегишли қарор қабул қилинди.

Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати