СЕНАТ РАИСИ ТЎРТКЎЛ ТУМАНИДА 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов Тўрткўл туманига ташриф буюрди.

Сенат раисининг ташрифи туманда ташкил этилган ” Дinur-jobs” касб-ҳунарга ўқитиш маркази очилишидан бошланди. Ушбу касб-ҳунарга ўқитиш марказида 10да турдаги касблар ўқитилмоқда.

Унда тумандаги 135 нафар ишсиз, кайта касбга ўқиш истагидаги ҳамда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”,”Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамда Россия Федерациясида ишлаш истагини билдирган, олдин бошқа мутахассисликда ўқиган фуқаролар касбга қайта тайёрланмоқда.

Сенат Раиси Т.Нарбаева ва Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов марказ фаолияти билан танишар экан, бу ерда бугунги кун талабидаги касблар ва соҳалар қамраб олинганининг гувоҳи бўлдилар.

Марказда таълим олиб, сертификатни қўлга киритган фуқаролар тижорат банкларидан имтиёзли кредитлар олиш имкониятига эга бўлиши билан бирга ишсиз фуқаролар ўз-ўзини иш билан банд қилиш ва ўзининг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш имконига эга бўладилар.

Шундан кейин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Нарбаева ва Жўқорғи Кенгес Раиси М.Камалов Маданият саройи биносида “Аёллар дафтари”га киритилган кам таъминланган ва кўп болали 20 та оилалар билан учрашиб, улар билан суҳбатлашди. Учрашув жараёнида аёлларга қимматбаҳо совғалар топширилди.

Тўрткўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати