Туман ҳокимлари учун ўқув семинари бўлиб ўтди

Тадбиркорлик субъектлари ҳисобланган фермер ҳўжаликларига, маҳаллий давлат ҳокимияти томонидан ажратилган ерларни давлат резервига қайтариб олишда, қонун талабларига амал қилмаслик ҳолатлари кўп учрамоқда. Бу эса ўз навбатида туман ҳокимларининг, Халқ депутатлари туман Кенгашларининг тегишли қарорларининг бекор бўлишига олиб келмоқда.
Бугун Беруний туманида бўлиб ўтган ўқув семинари айни шу мавзуга бағишланди. Семинарда Амударё, Беруний, Элликқалъа ва Тўрткул тумани ҳокимлари, Қишлоқ ва сув ҳўжалиги масалалари бўйича ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик юристконсультлари, туман фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгалари раҳбарлари, Кадастр агентлиги бошлиқлари ҳамда Адлия бўлими иштирок этди.
Ҳар бир соҳада қонун устуворлигини таъминлаш, юзага келаётган тушунмовчиликларин ўз вақтида бартараф этиш ва бу каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича норматив ҳуқуқий ҳужжатлар бўйича тушунтиришлар берилди. Соҳага тегишли масъул ҳодимлар, семинар давомида саволларга жавоб бериб ўтди.

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмат