Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари қўллаб-қувватланмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг махсус қарорига мувофиқ Республика 1-сонли «Меҳрибонлик уйи»га 57 миллион сўмдан зиёд маблағ ажратилди.

Юртимизда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини, жумладан, етим ва ота-онасининг қарамоғидан айрилган болаларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг 2021 йил 10 февральдаги қарори билан Республика 1-сонли «Меҳрибонлик уйи» тарбияланувчиларининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ҳамда уларнинг маданият ва санъатга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат «Тонг ғунчалари» рақс ансамблини саҳна кийимлари билан таъминлаш ҳамда бу ерда тарбияланиб чиққан истеъдодли ёшларни моддий рағбатлантириш мақсадида 57 миллион сўмдан зиёд маблағ ажратилди.

Бундай эзгу саъй-ҳаракатлар ёшларнинг қалбида ўзига бўлган мустаҳкам ишонч ва келажакка умид туйғуларини уйғотишга хизмат қилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг матбуот хизмати