Фракция ҳисоботи тингланди

27 февраль куни Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги фракциясининг 2020 йил давомида амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисобот йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Давлетов кириш сўзи билан очиб берди.

Таъкидланганидек, депутатлар ўз фаолияти давомида юзага келган муаммоли масалаларни ечишда, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан мухофаза қилинадиган манфаатларини ҳимоя қилишда, депутатлик назоратни ўрнатишда фракциянинг ўрни алоҳида аҳамият касб этади.

Сиёсий партияларнинг Жўқорғи Кенгесдаги фракцияси Жўқорғи Кенгес сессиясида муҳокама қилинаётган масалаларни кўриб чиқиш ва моҳияти юзасидан таклифлар, фикр-мулоҳазалар киритиш, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига уларнинг тасарруфига кирадиган масалалар юзасидан асослантирилган тушунтиришлар олиш, Жўқорғи Кенгесда муҳокама қилинаётган қонун лойиҳалари ва бошқа қарорларнинг лойиҳалари юзасидан ўз таклифларин киритиш, ҳукумат аъзоларини уларнинг фаолияти масалалари юзасидан эшитиш тўғрисидаги масалани қўйиш, фракциянинг фаолияти учун зарур материаллар ва ҳужжатларни давлат органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахсларидан талаб қилиб олиш ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларга эга.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги фракцияси аъзолари ҳам ўз ваколати доирасида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда  фаол иштирок этишга ҳаракат қилиб келмоқда.

2020 йил давомида фракция аъзолари бир қатор қонун лойиҳалари ва концепцияларини ишлаб чиқишда фаол қатнашди. Бундан ташқари, ўтган йилги пандемия даврида фракция аъзолари ёлғиз кексаларга, боқувчисини йўқотган оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга, олис ҳудудларда истиқомат қилувчи эхтиёжманд оилаларга озиқ-овқат, гигиена ва дори воситалари етказиб беришни ташкил этиш ҳамда карантин қоидаларига риоя қилиш устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишда фаоллик кўрсатди.

Шунингдек, фракция аъзолари томонидан бир қатор камчиликларга ҳам йўл қўйилаётгани танқид қилинди ва уларни бартараф этиш ҳамда депутатларнинг фаоллигини янада ошириш бўйича таклифлар берилди.

Мәжилисте Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги фракцияси раҳбари Х.Ешимбетовнинг фракция томонидан 2020 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботи тингланди.

Мажлис кун тартибидаги масала бўйича фикр-мулоҳазалар билдирилди ва тегишли қарор қабул қилинди.

М.Ҳабибуллаев олган суратлар