1

ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС РАИСИ ЭЛЛИКҚАЛЪА, ТЎРТКЎЛ ВА БЕРУНИЙ ТУМАНЛАРИДА ТАШКИЛ ЭТИЛГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ СЕМИНАРЛАРИДА ҚАТНАШДИ

Бугун Элликқалъа, Тўрткўл ва Беруний туманларида жорий йилги чигит экиш мавсуми бошланиши муносабати билан кўргазмали семинарлар ташкил этилди.

Элликқалъа   туманидаги  “Худайберган Эрназаров” фермер ҳўжалигида ўтказилган ана шундай семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Камалов, Жўқорғи Кенгеснинг Аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари бўйича қўмита раиси Д.Утамбетов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари С.Хожаметов, Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ ҳўжалиги вазири А.Якубов, Элликқалъа туман ҳокими С.Авезов, тумандаги сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг  ўринбосарлари, соҳага масьул ташкилот ва корхоналар, пахта кластерлари корхоналари раҳбарлари ва мутахассислар иштирок этди.

Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Камалов сўзга чиқиб йи­ғилганларни чигит экиш ишлари бошланиши билан табриклади.

Семинарда замонавий техника воситалари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмаси, шунингдек, туманда ёшларга ажратилаётган экин ерларидан самарали фойдаланиш ва мўл ҳосил олиш бўйича намунали кўргазма ташкил  қилинди.

Мутасаддиларга чигит экишни қисқа муддатларда ва сифатли якунлаш бўйича тавсиялар берилди. Бунинг учун мавжуд техникалар кучидан оқилона фойдаланиш зарурлиги таъкидланди. Бажарилиши лозим масалалар белгилаб олинди. Чигит экиш ишларини белгиланган муддатларда сифатли олиб бориш учун туманда барча шароитлар яратилди.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, бу йил Элликқалъа туманида  2021 йил ҳосили учун чигит экиш ишларини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида пухта тайёргарлик кўрилди. Туманда 10 минг 195 гектардан ортиқ ерга чигит қадаб, мўл ҳосил олиш мақсад қилинган. Бунинг учун ҳозирги кунда 32 отряд ташкил этилган.

Нуроний отахонлар дуоси билан чигит экиш ишлари бошлаб юборилди.

Тўрткўл туманида ўтказилган семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси М.Камалов, Жўқорғи Кенгеснинг Аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари бўйича қўмита раиси Д.Утамбетов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари С.Хожаметов, Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ ҳўжалиги вазири А.Якубов, туман ҳокими Р.Шамуратов ҳамда сектор раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳасига масъул ташкилотлар, пахта кластерлари вакиллари, фермер хўжаликлари раислари иштирок этди.

Тўрткўл туманида 2021 йил ҳосили учун 9330 гектар майдонга 37320 тонна чигит экиш режалаштирилган.

Беруний туманидаги семинар “Нурислом Анира” фермер ҳўжалиги пахта даласида ташкил этилди. Семинарда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов, Жўқорғи Кенгеснинг Аграр, сув хўжалиги, табиатни муҳофаза қилиш ва экология масалалари бўйича қўмита раиси Д.Утамбетов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг қишлоқ ва сув ҳўжалиги масалалари бўйича ўринбосари С.Хожаметов, Қорақалпоғистон Республикаси Бош прокурори Ф.Алламбергенов, Ички ишлар вазири А.Темирханов,   Беруний тумани ҳокими А.Сапарбаев, “Беруний кластер” МЧЖ раҳбари Ғ.Исомиддинов ва соҳа мутасаддилари иштирок этди.

 

Элликқалъа, Тўрткўл ва Беруний туманлари ҳокимликлари ахборот хизматининг хабарлари асосида тайёрланди