Ёшлар ташаббуси асосида экологик акция ўтказилмоқда

Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти Талабалар кенгаши ва Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ташаббуси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига 28 йил тўлиши, янгиланиш ва яшариш аййёми – Наврўз умумхалқ байрами, шунингдек, мусулмонларнинг улуғ байрами Рамазон ойи муносабати билан бугун, 8 апрель куни институтнинг барча факультетларида экологик акция ўтказилмоқда.

Талаба-ёшлар ўз тенгдошларининг чорловини юқори кайфиятда кутиб олиб, институт атрофини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларига эрталабдан киришиб кетди.

Айниқса, физика-математика, бошланғиш таълим ва хорижий тиллар факультетлари талабалари дарслардан бўш пайтида ўқув бинолари атрофини, ариқ ва зовурларни чиқиндилардан тозалаш, ерларни чопиш, дарахтларни оқлаш, мева ва манзарали дарахт ниҳолларини ўтқазиш, уларга сув қуйиш ва дарахтларга шакл бериш каби намунали ишларни ҳамжиҳатликда бажармоқда.

Ёшлар чорловига ҳаттоки институт профессор-ўқитувчилари, факультет деканлари, ректорат жамоаси ҳам қўшилган ҳолда, акцияда фаол иштирок этмоқда.

Ёшлар ташаббусларини доимо қўллаб-қувватлаб келаётган институт ректорати шу сарафи ҳам талабалар учун тушлик овқат ва концерт дастурини ташкиллаштириб, акцияда фаол иштирок этган ёшларни рағбатлантиришни режалаштирмоқда.

Экологик акция давом этмоқда.

Нукус ДПИ матбуот хизмати.

 

DSC 0493 - Ёшлар ташаббуси асосида экологик акция ўтказилмоқдаDSC 0512 - Ёшлар ташаббуси асосида экологик акция ўтказилмоқдаDSC 0584 - Ёшлар ташаббуси асосида экологик акция ўтказилмоқдаDSC 0608 - Ёшлар ташаббуси асосида экологик акция ўтказилмоқдаDSC 0624 - Ёшлар ташаббуси асосида экологик акция ўтказилмоқда