УРУШ ҚАТНАШЧИСИГА СОВҒАЛАР ТОПШИРИЛДИ

Хотира ва қадрлаш куни олдидан

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Мурат Камалов Хотира ва қадрлаш куни арафасида Қораўзак туманида яшовчи, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Генжемурат ота Алланиязовнинг оиласида бўлиб, байрам совғаларини топширди.

Жўқорғи Кенгес Раиси уруш фахрийсини 9-май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами, шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 76 йиллиги билан самимий табриклади ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг байрам табригини ўқиб эшиттирди.

 

Президентимизнинг шу йил 20-апрельдаги «Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги фармони асосида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Генжемурат Алланиязовга 12 миллион сўм миқдоридаги бир марталик пул мукофоти берилди. Шунингдек, уруш қатнашчисига давлатимиз томонидан ажратилган эсдалик совғалари,  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Шимоли-ғарбий ҳарбий округи, Қорақалпоғистон Республикаси мудофаа ишлари бошқармаси, Қораўзак тумани ҳокимлиги ва бир қатор ташкилотлар номидан қимматбаҳо совғалар топширилди. Генжемурат ота Алланиязов Президентимизга, республика раҳбарларига миннатдорчилик билдирди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати