ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕСИНИНГ ЎН САККИЗИНЧИ СЕССИЯСИ ТЎҒРИСИДА АХБОРОТ

12 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ўн саккизинчи сессияси бўлиб ўтди.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтган сессияда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати, Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумати аъзолари, cектор ва соҳа раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек, Жўқорғи Кенгес депутатлари шаҳар ва туман студияларида иштирок этди.

Сессияни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Давлетов кириш сўз билан очди ва бошқариб борди.

Депутатлар сессиянинг Котибиятини сайлади ва кун тартибини тасдиқлади.

Сессия кун тартибидаги дастлабки масала, яъни «Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонунининг (янги таҳрирда) лойиҳасини кўриб чиқиш тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Қонунийлик, суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши кураш масалалари бўйича қўмита раиси З.Реймова баёнот қилди.

Таъкидланганидек, ушбу Қонун лойиҳасининг мақсади – Қорақалпоғистон Республикаси қонунларини, юқори давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари актларини Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштириш бўйича ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишдаги қонунчиликни янада такомиллаштиришга қаратилган. Тақдим этилаётган қонун лойиҳаси V боб ва 45 моддадан иборат.

Қонун лойиҳасида назарда тутилган асосий ўзгартиришларнинг бири бу Конституциявий назоратни амалга оширишдаги умумий қоидаларга, қўмита аъзоларининг мақомига, қўмита ваколатлари ва масалаларни қараб чиқишининг асосий қоидаларига, қўмита фаолиятини ташкил этиш ва унинг хизматига доир бошқа масалаларга янада аниқлик, ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга қаратилган.

Бу масала бўйича 57-сонли “Тазажол” сайлов округидан депутат Р.Матқурбанов сўзга чиқди.

Депутатлар бу масала бўйича тегишли қарор қабул қилди.

Сессияда ““2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури асосида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасининг Қорақалпоғистон Республикасида ижроси бўйича Вазирлар Кенгашининг ҳисоботи тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди. Бу масала бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси Қ.Сариев маълумот берди.

Сессия кун тартибида «Қорақалпоғистон Республикаси суди раисининг ўринбосарини сайлаш тўғрисида»ги масала кўриб чиқилди. Бу лавозимга Ктайбеков Бахрам Қурбанбаевичнинг номзоди таклиф этилди.

Бу масала бўйича депутатлар тегишли қарор қабул қилди – Ктайбеков Бахрам Қурбанбаевич Қорақалпоғистон Республикаси суди раисининг иқтисодий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига сайланди.

Шунингдек, сессияда  «Қорақалпоғистон Республикасининг айрим қонунларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни лойиҳаси ҳақида», “Шаҳар ва туманларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг рейтинг баҳолаш кўрсаткичлари, амалий чора-тадбирлар режалари ҳамда бу борада аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида Иқтисодий ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг ҳисоботи тўғрисида», «Ёшлар дафтари»га киритилган фуқароларнинг муаммоларини ҳал қилиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан Вазирлар Кенгашининг ҳамда шаҳар, туман ҳокимларининг ҳисоботлари тўғрисида», “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳудудий вакилининг 2021 йил биринчи чораги давомида олиб борган ишлари бўйича ҳисоботи тўғрисида”, «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг айрим қўмиталари ҳамда комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида», «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг тегишли қарорларини тасдиқлаш тўғрисида»ги масалалар кўриб чиқилиб, бу бўйича депутатлар тегишли қарор қабул қилди.

Шу билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ўн саккизинчи сессияси ўз ишини якунлади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати
М.Ҳабибуллаев олган суратлар