ҚУТЛОВЛАР

Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов 66 ёшини қарши олмоқда.

Сана муносабати билан Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси парламенти, ҳукумати вакиллари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари, таниқли давлат ва жамоат арбоблари самимий табриклаб, ўзларининг эзгу тилакларини билдирмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг юртимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, Қорақалпоғистон халқининг фаровон турмушини таъминлаш, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратаётган алоҳида эътиборини юксак баҳолаб, бу борада амалга ошираётган эзгу ишларида улкан муваффақиятлар тиламоқда.

Қутловлар келиши давом этмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати

Сурат: senat.uz