Ёшларга хавасим келди

Куни кеча Муҳтарам Президентимиз «Ёшлар куни» байрами билан бутун Ўзбекистон ёшларига ўз табригини йўллади. Ҳар йили анъанага айланган бу табрик билан ёшларимиз ўз келажагини белгилашда ката аҳамиятга эга.

Шу билан бир қаторда мамлакатимиз равнақи учун фидоийилик кўрсатиб келаётган, ўзининг билими, салоҳияти, янгиликларга интилувчанлиги, ёшликка хос шижоат, жўшқинлик ва мардликни, эзгу орзу-интилишларни амалий ҳаракатга айлантириб, салмоқли натижаларга эришиб келаётган бир қатор ёшларни давлат мукофотлари билан тақдирлаши ёшларга билдирилган ишонч деб биламан.

Қорақалпоғистон Республикасидан 9 нафар ёшлар, шундан 3 нафар O’zliDeP фаол аъзоси, жумладан, «Дўстлик» ордени билан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Данияров Абатбай Сапарбаевич, «Келажак бунёдкори» медали билан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Бўзатов тумани бўлими бошлиғи – Торемуратов Нзаматдиин Бегдиярович ва «Мард ўғлон» давлат мукофоти Тошкент ахборот технологиялари университети Нукус филиалининг 4-босқич талабаси Нурниязов Арман Арзубай ули тақдирланди.

Президентимизнинг «Ҳурматли ёш дўстларим!» деб мурожаат қилишида чуқур маъно бор. Шу ўринда мен ҳам ёш бўлгим, янги ғояларни илгари сургим умуман ёшларимизга хавасим келди.

Мамлакатимиз раҳбари ўз нутқида ёшларга бериладиган имтиёзли кредитлар ва лизинг асосида 50 мингдан зиёд енгил конструкцияли замонавий автосервис, маиший хизмат, чакана савдо ва умумий овқатланиш шохобчалари барпо этилиши, иқтидорли, лекин олийгоҳда контракт асосида ўқиш имконияти бўлмаган ёшларимизни қўллаб-қувватлаш мақсадида янги ўқув йилидан бошлаб барча учун таълим кредити имтиёзли шартларда 7 йил муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасида, яъни, жорий йилда 14 фоиз ставкада ажратилиши, жорий йил якунига қадар умумтаълим мактабларини юқори тезликдаги интернетга улаш ишлари якунланиши. республикамиз бўйича қўшимча 5 мингта компьютер синфлари ташкил этилиши, мактабларда ахборот технологиялари дарслари замонавий “Кэмбридж” дастурлари асосида йўлга қўйилиши, ипотека дастури доирасида уй-жой сотиб олиш учун ёш оилаларга қўшимча 2 мингта квота ажратилиши ва ушбу мақсадлар учун бюджетдан 60 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши, мудофаа вазирлиги ҳузурида “Ватан ўғлони” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракати ташкил этилиши, ҳаракатнинг ҳар бир мактабда тузиладиган отрядлари жами 200 мингдан ортиқ ўқувчиларни қамраб олиб, уларни тарбиялашда асосий кучга айланиши ҳақида таъкидлаб ўтдилар. Бундай имкониятлар ҳеч қачон бўлмаган.

Президентимиз ўз маърузаларини якунлар экан «Биз сизларнинг ақл-заковатингиз, куч-ғайратингиз, келажакка ишончингиз, Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатингизга таяниб, маррани ниҳоятда баланд олдик. Ушбу вазифаларни барчамиз биргаликда муваффақият билан амалга оширишимизга ишончим комил, албатта.» дедилар. Ёшларимиз ҳақиқатдан келажагимиз бунёдкорлари, улар билимли зиёли бўлиб камол топар экан эртанги кунимизга ишочимиз ортади.

Ш.Отемисов,
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати,
O‘zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши аппарат раҳбари