ВАТАНИМИЗНИНГ ЮКСАК МУКОФОТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимизнинг маънавиятини ривожлантириш, иқтисодий қудратини мустаҳкамлаш, тинчлигини асраш, халқимизнинг фаровон турмушини таъминлашдаги алоҳида хизматлари, жамоат ишларида фаол иштироки учун бир гуруҳ ватандошларимиз Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллик байрами арафасида Президентимизнинг фармонлари билан фахрий унвонлар, орден ва медаллар, шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари билан тақдирланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида ушбу мукофотларни топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов йиғилганларни энг улуғ, энг азиз байрамимиз, юртимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрами билан қизғин тадбриклади.

Таъкидланганидек, сўнгги йилларда Президентимиз томонидан ҳаётимизнинг барча жабҳаларида кенг кўламли ислоҳотлар, яратувчанлик ишлари амалга оширилмоқда. Янги Ўзбекистонни барпо этиш, юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида улкан ўзгаришларни амалга ошириш, халқимизнинг бахтли ва фаровон ҳаётини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ана шундай эзгу мақсадларни амалга оширишда фидоийлик кўрсатган, юртимиз мустақиллигининг янада мустаҳкамланишига катта ҳиссасини қўшиб келаётган ватандошларимизнинг меҳнати юксак баҳоланмоқда.

Тадбирда давлат мукофотлари – фахрий унвонлар, орден ва медаллар, эсдалик нишонлари ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

 

Мукофотланганлар номидан сўзга чиққанлар меҳнатларини юксак баҳолагани учун Президентимизга чексиз миннатдорчилик изҳор қилди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Давлетов иштирок этди.

* * *

30-август куни бир гуруҳ меҳнат фахрийлари, ижтимоий-иқтисодий соҳалар раҳбар ва ходимларига ҳам “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишонлари тантанали равишда топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати