ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиумининг қарорига мувофиқ, юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлашдаги, унинг иқтисодий салоҳиятини орттиришдаги, соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширишдаги самарали хизматлари, юртимизни ҳар томонлама ривожлантириш ва халқимизнинг фаровон турмушини таъминлаш йўлидаги фидокорона меҳнатлари, жамиятимизда миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғоляларига садоқат руҳида тарбиялаш ҳамда ижтимоий-сиёсий ҳаётдаги фаоллиги учун бир гуруҳ ватандошларимиз фахрий унвонлар ва кўкрак нишонлари билан тақдирланган эди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесида 1 сентябрь куни мазкур мукофотларни топшириш маросими бўлди.

Тантанали тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов юртимиз мустақиллигининг 30 йиллиги билан қизғин муборакбод этди.

Таъкидланганидек, Ҳурматли Президентимиз томонидан юртимизнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётида катта ислоҳотлар, ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Мамлакат раҳбарининг республикамизга бўлган алоҳида эътибори ва ғамхўрлиги натижасида барча ҳудудларда кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишлари, халқимизнинг фаровон турмушини таъминлаш бўйича бир қатор муҳим чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ана шундай эзгу ишларда фаол иштирок этган бир гуруҳ ватандошларимиз юртимизнинг юксак мукофотларини олишга муяссар бўлди.

Тадбирда фахрий унвонлар, кўкрак нишонлари ўз эгаларига топширилди.

 

 

Мукофотланганлар номидан сўзга чиққанлар меҳнатларини юксак баҳолагани учун республикамиз раҳбарларига ўз миннатдорчилигини изҳор қилди.

 

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Давлетов иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати