ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕС РАИСИ МАКТАБ ЎҚУВЧИЛАРИГА «МУСТАҚИЛЛИК ДАРСИ»НИ ЎТДИ

Республикамиздаги умумтаълим мактабларида 2021/2022 ўқув йилининг бошланиши муносабати билан биринчи қўнғироқ ва “Мустақиллик дарси” тадбирлари ўтказилди.

Пойтахтимиздаги 37-умумтаълим мактабида ўтказилган тантанали тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Камалов иштирок этди.

Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари давлат мадҳиялари ижро этилди.

Тадбирда Жўқорғи Кенгес Раиси мактаб ўқувчиларини янги ўқув йилининг бошланиши билан самимий муборакбод этди, Ҳурматли Президентимиз томонидан илгари сурилган “Янги Ўзбекистон мактаб остонасидан бошланади” деган ғоя асосида таълим ва тарбия тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилаётганини алоҳида таъкидлади, ўқувчиларнинг келажакда Ватанимиз тараққиётига катта ҳисса қўшишига қатъий ишонч билдириб, уларга бу йўлда муваффақиятлар тилади.

Тадбирда биринчи қўнғироқ чалинди.

 

 

Шундан сўнг Жўқорғи Кенгес Раиси 1 синф ўқувчиларига “Мустақиллик дарси”ни ўтиб, мустақиллик, тинчлик, фаровонлик сингари тушунчаларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини, бугун юртимизда амалга оширилаётган ислоҳот ва ўзгаришлардаги, эришилаётган муваффақиятлардаги роли ҳақида ҳаётий мисоллар билан айтиб берди ва ўқувчиларга Президент совғаларини топширди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати