Халқаро бахшичилик санъати фестивали ғолиблари тақдирланди

Нукус шаҳрида II Халқаро бахшичилик санъати фестивали  ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.







Фестиваль ЮНЕСКО, АЙСЕСКО, ТУРКСОЙ, МДҲнинг Ижроия қўмитаси, Маданий ёдгорликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот маркази каби нуфузли ташкилотлардан ташриф буюрган мартабали меҳмонлар, дунёнинг турли давлатларидан келган 260 нафардан зиёд халқ ижодиёти намояндалари, санъат ва маданият арбоблари, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида юқори савияда ташкил этилди.

Фестиваль доирасида пойтахтимизда «Бахшичилик санъатининг жаҳон маданияти цивилизациясида тутган ўрни» номли халқаро илмий-амалий конференция ҳамда «Орол балиқларидан 99 хил таомлар» Гастрономик фестивали ҳам ўтказилди.

Фестиваль концерт дастури билан якунланди.












Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси матбуот хизмати