Sayt test rejiminde islemekte
Logo
QORAQALPOG'ISTON RESPUBLIKASI JO'QORG'I KENGESI OLIY DAVLAT QONUN CHIQARUVCHI HOKIMIYAT ORGANI
  • Bosh sahifa
  • Hujjatlar
  • Qoraqalpog'iston Respublikasida mehmonxona xizmatlarini rivojlantirish hamda qulay shart-sharoitlar yaratish chora-tadbirlari to‘g'risida

Qoraqalpog'iston Respublikasida mehmonxona xizmatlarini rivojlantirish hamda qulay shart-sharoitlar yaratish chora-tadbirlari to‘g'risida

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 9 февралдаги ПҚ-66-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Қорақалпоғистон Республикасида уч юлдузлига айлантириладиган мавжуд меҳмонхоналар учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин:

субсидия ажратиш бўйича тадбиркорга қўйиладиган талаблар, субсидия олиш учун мурожаат қилиш тартиби ҳамда тақдим этиладиган ҳужжатлар;

мурожаатни кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш тартиби, субсидия ажратишни рад этиш асослари.

2. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда:

ушбу қарор билан тасдиқланган Низом асосида давлат хизмати Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали жорий этилишини таъминласин;

ЯИДХПда давлат хизматини кўрсатишнинг ҳар бир босқичида мурожаатларни кўриб чиқишни кузатиб бориш тартибини жорий этсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси органлари томонидан давлат хизматларини кўрсатишнинг белгиланган тартибига риоя этилиши бўйича уларнинг фаолияти юзасидан, шу жумладан, ЯИДХП орқали доимий назорат ўрнатсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.

 

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2024 йил 16 май,

287-сон