Jo'qorg'i Kenges Raisi Qorao'zak tumani yoshlari bilan uchrashdi
1641
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес Раиси Аманбай Орынбаев Қораўзак тумани ёшлари билан учрашди.
Учрашувда Жўқорғи Кенгес Раиси бугунги кунда юртимизда ёшларга яратилган имкониятлар вав бу имкониятлардан натижали фойдаланиб келаётган ёшлар ҳаққида маълумот берди.
Бўлиб ўтган учрашув очиқ фикир алмашиш усулида бўлиб ўтди ва ёшлар Жўқорғи Кенгес Раисига ўзларининг фикир ва муаммоларини билдирди.
Масалан, Қораўзак овул фуқаролар йиғинидан Б.Базарбаев онасини даволатиш учун моддий ёрдам сўради. Жўқорғи Кенгес Раиси Б.Базарбаевнинг мурожаатини жойида ҳал қилиш бўйича кўрсатма берди.
Тумандаги 33-сонли мактаб ўқитувчиси А.Қазақбаева мактабга электрон доска керак эканлигини билдирган бўлса, Бердақ ОФЙ фуқароси А.Бахиев спорт зал қуриш масалаларида фикир билдирди.
Ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мурожаатлардан келиб чиқиб кам таъминланган оила фарзандларининг IT соҳасида бепул таълим олишлари учун имконият яратиладиган бўлди.








Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Ахборот хизмати