Respublika tez tibbiy yordam markazi hududiy filialining ochilish marosimi bo‘lib o‘tdi
1979
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, янги иморат очилиши муносабати билан йиғилганларни табриклади.

Барчамизга маълумки, тиббиёт соҳаси ҳурматли Президентимизнинг эътиборида турган соҳаларнинг бири. Сўнги йиллари юртимизда Президентимиз раҳбарлигида «Тиббиётдаги ислоҳотлар инсон қадри учун!» деган эзгу ғоя асосида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Ўтган қисқа давр ичида соҳага тегишли қабул қилинган фармон ва қарорлар бу борадаги чоралар кўламини янги босқичга кўтармоқда.
Алоҳида таъкидлаш жоиз, ҳурматли Президентимизнинг 2022 йил 16-июндаги қарори тез тиббий ёрдам хизматини ривожлантиришда аҳамиятли ўрин тутмоқда. Ушбу асосда Республика тез тиббий ёрдам маркази ташкил этилди ва тез тиббий ёрдамнинг ягона вертикал бошқарув тизими йўлга қўйилди, моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, зарур ускуналар билан таъминланди. Филиалнинг янги иморати учун қарийб 11 млрд. сўм маблағ ажратилиб, қурилиш ишлари сифатли якунига етказилди. Марказни радио-алоқа воситалари билан таъминлаш мақсадида 7,5 млрд. сўм, мебеллар билан таъминлаш учун 1 млрд. сўм, «Тез ёрдам» автотранспортларини планшетлар билан таъминлаш учун 734 млн. сўм маблағ ажратилди. Янги объектда «Call-markazi», уқув-симуляция маркази, раҳбарият, ички дорихона ва тез тиббий ёрдам бўлими жойлашган. Йилига 670 минга яқин чақирувларга хизмат кўрсатиш имкониятига эга филиалнинг ишга туширилиши билан 135 янги иш ўринлари яратилган.





