O‘zbekistonda yoshlarning biznes bilan shug'ullanishiga qo‘shimcha imkoniyatlar yaratiladi
1609
Ўзбекистонда ёшлар ўртасида тадбиркорликни кенг оммалаштириш ва бизнес билан шуғулланишга қўшимча имкониятлар яратилади. Бу ҳақда “Ўзбекистон–2030” стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги Президент фармонида белгиланди. Фармонга асос, оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилаётган кредитларнинг камида 40 фоизи ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга йўналтирилади. 2024 йил 1 июндан бошлаб “Ёш тадбиркор” танловларини ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади. Бунда Ёшлар ишлари агентлиги томонидан танлов асосида маҳалла—туман—вилоят—республика босқичларида ёшларнинг истиқболли бизнес лойиҳа ва ғоялари сараланади. Ногиронлиги бўлган ёш тадбиркорларнинг лойиҳа ва ғояларига алоҳида эътибор қаратилади. Республика босқичида саралашдан ўтган ҳар бир лойиҳага БҲМнинг минг бараваригача (340 миллион сўмгача) миқдордаги имтиёзли кредитлар ажратилади. Ғолиб бўлган бизнес лойиҳа ва ғоялар эгалари Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан хорижий давлатларга малака оширишга юборилади.