Yangi sud binolari foydalanishga topshirildi
1099
Нукус шаҳрида Нукус ҳарбий суди биноси ва Тахиатош туманида Тахиатош суди биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, янги бино фойдаланишга топширилиши муносабати билан йиғилганларни қутлади. Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси Б.Исломов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди раиси С.Эшонқулов иштирок этди. Таъкидланганидек, соҳадаги ислоҳотларнинг амалга оширилишини таъминлашда, айниқса, халқимизнинг ҳақиқат ва адолатга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашда Судларнинг тутган ўрни алоҳида саналади. Шу боис судларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, суд ходимлари учун муносиб иш шароитларини яратиш борасида кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Нукус ҳарбий суди биноси 7 млрд. сўмлик маблағ эвазига янгидан қуриб битказилиб, ҳарбий суд ходимлари учун барча қулай шароитлар яратилди. Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Тахиатош туман судининг янги биноси инвестиция дастури асосида 7 млрд сўм маблағ эвазига 2 қаватли қилиб, замонавий қиёфада қуриб битказилди. Албатта, бу янги иншоотлар юртимизда қонун устуворлигини таъминлаш йўлида хизмат қилади.