Taxiatosh tumanini rivojlantirish va keng ko‘lamli obodonlashtirish ishlarini olib borish borasida vazifalar belgilandi
997
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Тахиатош туманини ривожлантириш масалаларига бағишланган мажлис ўтказди. Мажлисда камбағалликни қисқартириш, фуқаролар ҳаётида учраётган муаммоларни ҳал этиш, маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли даромадларини ошириш, бизнес лойиҳаларни ишга тушириш орқали тадбиркорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Туманда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари олиб борилиб, маҳаллаларда фуқаролар даромадини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилиши, оғир шароитдаги «Айдын жол» ва «Дослық» маҳаллаларини обод қилишга ҳурматли Президентимиз томонидан ҳар бирига 3 миллиард сўмдан маблағ ажратилгани Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан алоҳида таъкидланди. Шунингдек, оғизбирчилик билан иш олиб борилса, кўзланган марраларга эришилиши тилга олиниб, «Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла» мезони асосида оғир шароитдаги маҳаллалардаги муаммоларни ҳал этиш борасида вазифалар белгиланди.
Шу билан бир қаторда, бу ишларни уюшқоқлик билан олиб бориш бўйича масъул раҳбарлар бириктирилиб, тегишли топшириқлар берилди. Шу бугуннинг ўзида тумандаги «Орайлық» маҳалласида тупроқ йўлларга қум-шағал аралашмасини ётқизиш ишлари бошлаб юборилди.



