Ўзбекистон Республикаси Президентининг ф а р м о н и ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕCПУБЛИКАСИДА ТАДБИРКОРЛИК, ИННОВАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАР ВА ИНФРАТУЗИЛМАЛАРНИ ЖАДАЛ СУРЪАТЛАРДА РИВОЖЛАНТИРИШ ОРҚАЛИ АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Қорақалпоғистон Республикасининг мавжуд ижтимоий-иқтисодий, шу жумладан, ишлаб чиқариш ва инвестиция салоҳиятидан самарали фойдаланиш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва юқори қўшилган қийматга эга рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш, тадбиркорларга кўрсатиладиган молиявий хизматлар кўламини кенгайтириш, инфратузилмавий шарт-шароитларни яратиб бериш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда ҳудуднинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланишини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида:
- Қорақалпоғистон Республикасининг иқтисодиёт тармоқларида инновацион жараёнларнинг жадаллашувига эришиш, ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва ҳудудни жадал суръатларда ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:
- Қорақалпоғистон Республикасида ҳудуднинг инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, ёшлар бандлигини таъминлаш йўналиши доирасида:
- Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун тижорат банкларига ва “Амударё дельтасида кичик сув ҳавзаларини барпо қилиш. Фаза II” лойиҳаси доирасида молиялаштириш ишларини ташкил қилиш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг (кейинги ўринларда – Жамғарма) маблағлари ҳисобидан 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида қуйидаги шартлар ва йўналишлардаги кредит линиясини ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин:
- Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ж.Ходжаев) мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
- Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида 2022 йил 15 сентябрдан бошлаб 2025 йил 1 январга қадар, истисно тариқасида, ер участкаларини тўғридан-тўғри ижарага бериш мақсадида йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олишда:
- Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
- Қорақалпоғистон Республикасида аҳоли турмуш шароитини янада яхшилаш ва республикадаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал қилиш ҳамда оғир шароитли ҳудудларни қўллаб-қувватлашга йўналтириш мақсадида 2022 йил III чоракдан бошлаб 2024 йил якунига қадар ҳар чорак якуни бўйича қўшилган қиймат солиғи бўйича даромадлар прогнозининг ошириб бажарилган қисми, истисно тариқасида, тўлиқ Қорақалпоғистон Республикасида қолдирилсин.
- Қорақалпоғистон Республикасида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш йўналиши доирасида:
- Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кўпайтириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш ҳамда қулай агробизнес муҳитини яратиш йўналиши доирасида:
- Қорақалпоғистон Республикасида таълим соҳасида қўшимча имкониятлар ва инсон капитали ривожини янги босқичга кўтаришга шарт-шароит яратиш йўналиши доирасида:
- Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий ҳимоя дастурлари қамровини кенгайтириш йўналиши доирасида 2022 йил 15 сентябрдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида истиқомат қилаётган ёшга доир пенсия ва нафақа олувчилар, ногиронлиги бўлган шахслар учун темир йўл ва авиайўловчилар чипталарини сотиш 50 фоизлик имтиёзли тарифлар бўйича амалга оширилсин ҳамда йўловчи ташувчи компанияларнинг ушбу имтиёз тақдим қилиш билан боғлиқ харажатлари Ўзбекистон Республикаси республика бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилсин.
- Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликни янада ривожлантириш бўйича “Йўл харитаси” 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- Молия вазирлиги 2022 йил 1 октябрга қадар “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали аниқланган кам таъминланган оилаларга қиш мавсумини беталафот ўтказиш учун (кўмир, суюлтирилган газ, озиқ-овқат, бошқа зарурий эҳтиёжлари учун) ҳар бир кам таъминланган оилага базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида бир марталик моддий ёрдам пулларини ажратиш учун Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан қўшимча 100 миллиард сўмгача маблағ ажратсин.
- А-380 “Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнеу” халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан ўтган қисми бўйлаб йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш, шу жумладан, савдо ва сервис объектларини жойлаштириш мақсадида:
- Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши икки ой муддатда:
- Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш. Вафоев) йил якунига қадар А-380 “Ғузор–Бухоро–Нукус–Бейнеу” халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг Тўрткўл, Беруний ва Элликқалъа туманларидан ўтган қисмини реконструкция қилишга халқаро молия институтларидан дастлабки ҳисоб-китобларга асосан 160 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағлар жалб этилишини таъминласин.
- Вазирлар Маҳкамаси (А. Раматов) Қурилиш вазирлиги, Кадастр агентлиги ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда икки ой муддатда Қорақалпоғистон Республикасининг туманларида аҳоли учун якка тартибдаги уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини тақдим этиш ва 2023-2026 йилларда кўп қаватли ва якка тартибдаги уй-жойларни қуриш параметрларини тасдиқлашни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқсин.
- Белгилансинки, мазкур Фармоннинг 8-банди “б” кичик бандининг учинчи хатбошисида ва 10-бандининг “г” кичик бандида назарда тутилган қоидалар Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида татбиқ этилади.
- Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармоннинг 2-банди ва 10-бандининг “г” кичик бандидан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
- Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги оммавий ахборот воситалари билан биргаликда мунтазам равишда:
- Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
- Ушбу Фармоннинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Ш.МИРЗИЁЕВ
Тошкент шаҳри,
2022 йил 31 август