Байроқлар
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ
Давлат байроғи Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрдаги 407-XII-сонли «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи Ўзбекистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро муносабатларда Ўзбекистон Республикасининг тимсоли бўлади. Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи — байроқнинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган тўқ мовий ранг, оқ ранг ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклидаги матодир.
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ БАЙРОҒИ
«Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида» Қонун 14-декабр 1992-йилда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг ХII сессиясида қабул қилинган. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи Қорақалпоғистон Республикаси давлат суверенитетининг рамзидир. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи: Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида бўлиб ўтадиган халқаро конференцияларда, тақдимотларда, спорт мусобақаларида Қорақалпоғистон Республикасини танитади. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи тўғри бурчакли – байроқнинг бутун узунлиги бўйлаб ўтган мовий ранг, тўқ сариқ ва тўқ яшил рангли учта эндан таркиб топган тўғри тўртбурчак шаклида. Тўқ сариқ рангнинг четини оқ ва қизил ҳошиялар ажратиб туради. Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари билан белгиланган байрам кунларида – Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, туман ва шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан белгиланган марказий кўчаларда, майдонларда, бошқа жамоат жойларида ва объектларда; -Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларини, Сенати аъзоларини, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатларини, халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг депутатларини сайлови ёки овоз бериш ўтказилаётган бинолар ва хоналарда; -Қорақалпоғистон Республикаси ҳукумат буйруғи бўйича: -спорт мусобақалари – Қорақалпоғистон Республикаси чемпионатлари ва биринчиликлари, миллий терма жамоалар иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида ҳамда миллий терма жамоаларининг вакиллари бўлган ғолибларини мукофотлаш маросимлари вақтида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи кўтарилгандан кейин. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат байроғи унга бўлган тегишли даражадаги ҳурмат кўрсатилган ҳолда умумхалқ байрамлари ва тантанали маросимлар вақтида кўтарилиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи билан бир вақтда бир неча давлатлар ва (ёки) халқаро ташкилотларнинг байроқлари кўтарилганда Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғи халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ кўтарилади. Қорақалпоғистон Республикасининг фуқаролари, шунингдек, Қорақалпоғистондаги бошқа шахслар Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғини ҳурмат қилишлари шарт.