Нукус шаҳрида Давлат байроғи куни кенг турда нишонланди

Бугун Нукус шаҳри марказида ўрнатилган Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси давлат байроқлари ёнида «Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинган кун муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари Р. Нуразизов сўзга чиқиб, йиғилганларни байрам муносабати билан самимий табриклади. Давлат байроғи халқимизнинг миллий ғурури, мустақиллиги, бирлиги ва эзгу мақсадларининг тимсоли эканини таъкидлади.
«Бир Ватан, бир эл, бир байроқ!» шиори остида ўтказилаётган умумхалқ байроқ эстафетасининг Қорақалпоғистондан бошланиб, Тошкент шаҳрига етиб боргани алоҳида эътироф этилди.
Айтиш жоизки, мазкур эстафета халқимизни ягона Ватан, умумий қадриятлар ва юксак мақсадлар атрофида бирлаштириш, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва давлат рамзларига ҳурмат туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Тадбир давомида давлат байроғимиз доимо юксакларда ҳилпираб, юртимиз тинчлиги, халқимиз ҳамжиҳатлиги ва мамлакатимиз тараққиётининг ёрқин тимсоли бўлиб қолиши таъкидланди.

.jpg)
.jpg)

.jpg)
.jpg)