Тахтакўпир туманида бандлик ва тадбиркорлик ярмаркаси ташкил этилди

Бугунги кунда фуқароларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг қўшимча даромад олишига ва ўз тадбиркорлигини бошлашига кўмаклашиш йўналишида бир қатор амалий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
Шундай ташаббуслар қаторида бугун Тахтакўпир тумани Маданият маркази олдида «Камбағалликдан – фаровонликка» ҳаракати доирасида бўш иш ўринлари ва уй шароитида кичик бизнес билан шуғулланиш учун махсус асбоб-ускуналар ярмаркаси ўтказилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг қўмита раиси М.Атамуратов, туман ҳокими Ж.Адилов, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Ярмаркада уй шароитида бизнес бошлаш учун зарур техника, асбоб-ускуналар, шунингдек, ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож оилалар учун берилган имтиёз ва имкониятлар намойиш этилди.
Ишсиз ва ижтимоий реестрга киритилган аҳоли қатлами учун барча имтиёзлар, субсидиялар ва ёрдам турлари тўлиқ тушунтирилди, зарур маълумотлар берилиб, имкониятлар кўрсатилди.
Бундан ташқари, уй шароитида ўз бизнесини бошлаб, қўшимча даромад олиш ниятида бўлган фуқаролар учун шу жойнинг ўзида махсус асбоб-ускуналар тарқатилди.
.jpg)

.jpg)