Нукус шаҳри атрофида «Яшил белбоғ» барпо этиш бўйича ишлар бошлаб юборилди

Ҳурматли Президентимизнинг Қорақалпоғистон учун алоҳида қабул қилинган қарори асосида Нукус шаҳри атрофида 15 минг гектар майдонда «Яшил белбоғ» ўрмонзорларини яратиш белгилаб берилган эди.
Ана шу асосда бугун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва экологик барқарорликни таъминлашда муҳим ўрин тутадиган ушбу эзгу ташаббус бошлаб юборилди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев сўзга чиқиб, ҳурматли Президентимиз раҳбарлигида яшил ҳудудларни яратишга қаратилаётган алоҳида эътибор ва бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида таъкидлаб ўтди.
Шуни алоҳида айтиш керакки, бугунги кунда яшил белбоғ яратиш учун 15 минг гектар ер майдони танлаб олинган бўлиб, манзарали дарахт кўчатлари ва чўлга чидамли саксовуллар экилиши кўзда тутилган.
Албатта, ушбу ташаббус асосида экилган дарахт кўчатлари халқимиз саломатлигини муҳофаза қилишда, экологик вазиятни яхшилашда муҳим ўрин тутади.
Тадбир давомида ёшлар, нуронийлар, муассаса-ташкилот ходимлари ва кенг жамоатчилик вакиллари ушбу савобли ишга ўз ҳиссасини қўшиб, эзгу ниятлар билан дарахт кўчатларини ўтқазди.


.jpg)

.jpg)


.jpg)
.jpg)