АҲОЛИ ЎРТАСИДА МИКРОНУТРИЕНТ ЕТИШМАСЛИГИ ПРОФИЛАКТИКАСИ ТЎҒРИСИДА
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
28.12.2010 й. №62/IV
АҲОЛИ ЎРТАСИДА МИКРОНУТРИЕНТ ЕТИШМАСЛИГИ ПРОФИЛАКТИКАСИ ТЎҒРИСИДА
Ушбу Қонунга қўйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган: 18.08.2018 й. 200/ХХII-сонли Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни I-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади Ушбу Қонуннинг мақсади аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. 2-модда. Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Қорақалпоғистон Республикасининг аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. 3-модда. Асосий тушунчалар Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: микронутриентлар - инсон организмининг нормал ўсиши ва ривожланиши учун зарур бўлган, ўрнини бошқа нарса боса олмайдиган озиқ-овқат моддалари (витаминлар ва минерал моддалар); микронутриент етишмаслиги - инсон организмининг озиқ-овқат билан тушадиган микронутриентлар етарли эмаслиги сабабли касалликларнинг ривожланишига олиб келадиган ҳолати; бойитилган озиқ-овқат маҳсулоти - ишлаб чиқарилиши жараёнида микронутриентлар билан бойитилган (фортификация қилинган) озиқ-овқат маҳсулоти; микронутриентлар саплементацияси - аҳолининг муайян гуруҳлари ўртасида микронутриентларнинг дори воситалари тарзида профилактик дозаларда қўлланилиши; аҳолининг муайян гуруҳлари - микронутриент етишмаслиги профилактикаси чора-тадбирлари амалга оширилаётган аҳоли гуруҳлари. II-БОБ. АҲОЛИ ЎРТАСИДА МИКРОНУТРИЕНТ ЕТИШМАСЛИГИ ПРОФИЛАКТИКАСИ СОҲАСИНИНГ ДАВЛАТ ТОМОНИДАН ТАРТИБГА СОЛИНИШИ 4-модда. Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат: аҳолини бойитилган озиқ-овқат маҳсулоти билан таъминлашга қаратилган ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий ва ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш; бойитилган озиқ-овқат маҳсулотининг ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмаларнинг сифати ҳамда хавфсизлиги устидан давлат назоратини таъминлаш; бойитилган озиқ-овқат маҳсулоти ишлаб чиқарилишини ривожлантириш; озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмалар ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш; микронутриентлар саплементацияси; аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикасига қаратилган дастурлар амалга оширилишини мониторинг қилиш ва баҳолаш; микронутриент етишмаслигини аниқловчи замонавий технологияларни ва унинг профилактикаси усулларини ривожлантиришда илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш; халқаро ҳамкорликни ривожлантириш. 5-модда. Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги давлат бошқаруви Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги давлат бошқарувини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси, Синов ва сертификатлаштириш маркази амалга оширади. Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги давлат бошқаруви: давлат бошқаруви органларининг, шунингдек бойитилган озиқ-овқат маҳсулоти ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмалар ишлаб чиқарувчиларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боришни; бойитилган озиқ-овқат маҳсулотининг ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмаларнинг сифати ҳамда хавфсизлиги устидан давлат назоратини амалга оширишни; бойитилган озиқ-овқат маҳсулотининг ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмаларнинг хавфсизлигига доир мажбурий талабларга тааллуқли техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ишлаб чиқишни, ишларни ташкил этишни ва уларни бажаришни таъминлашни; профилактика ва санитария-эпидемиология тадбирлари ўтказилишини ташкил этишни ўз ичига олади. 6-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги ваколатлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши: аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги давлат ва худудий дастурларининг ишлаб чиқилишида иштирок этади ва амалга оширилишини таъминлайди; (ҚР 18.08.2018 й. 200/ХХII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси масалалари бўйича давлат бошқаруви органларининг фаолиятини мувофиқлаштиришни ҳамда унга раҳбарликни амалга оширади; аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги ҳудудий йўналишларнинг амалга оширилишини таъминлайди; (ҚР 18.08.2018 й. 200/ХХII-сонли Қонунига асосан олиб ташланган) аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси мақсадида тегишли давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлимларининг ҳамда бойитилган озиқ-овқат маҳсулотларини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмаларни ишлаб чиқарувчиларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради; бойитилган озиқ-овқат маҳсулотини ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмаларнинг сифати ва хавфсизлигини ҳамда сақаш шароитлари билан таъминлаш бўйича чоралар кўради. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 7-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги ваколатлари Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги: аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасида давлат санитария назоратини амалга оширади; аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқишда қатнашади ва амалга оширади; бойитилган озиқ-овқат маҳсулотининг ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмаларнинг хавфсизлигига доир мажбурий талабларга тааллуқли техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ишларни ташкил этади ва уларнинг бажарилишини таъминлайди; аҳолининг микронутриентлар саплементацияси ўтказилиши лозим бўлган муайян гуруҳларини аниқлайди; (ҚР 18.08.2018 й. 200/ХХII-сонли Қонунига асосан олиб ташланган) микронутриентлар саплементациясини ташкил этади; аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси бўйича санитария-гигиена ва тушунтириш ишларини олиб боради; аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикасига қаратилган дастурларнинг амалга оширилишини мониторинг қилади ва баҳолайди. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 8-модда. Қорақалпоғистон Стандартлаштириш ва метрология бошқармасининг, Синов ва сертификатлаштириш марказининг аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги ваколатлари Қорақалпоғистон Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси, Синов ва сертификатлаштириш маркази: бойитилган озиқ-овқат маҳсулотини ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмаларни ишлаб чиқаришда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларига юридик шахслар томонидан риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади; бойитилган озиқ-овқат маҳсулотини ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмаларни мажбурий сертификатлаштириш бўйича ишни ташкил этади. Қорақалпоғистон Стандартлаштириш ва метрология бошқармаси, Синов ва сертификатлаштириш маркази қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 8¹-модда. Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги ваколатлари Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари: аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги ҳудудий дастурларнинг амалга оширилишини ташкил этади; аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси мақсадида тегишли давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг ҳамда бойитилган озиқ-овқат маҳсулоти ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмалар ишлаб чиқарувчиларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради; бойитилган озиқ-овқат маҳсулотининг ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмаларнинг сифати ҳамда хавфсизлигини ва уларни сақлаш шароитларини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар кўради. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. (ҚР 18.08.2018 й. 200/ХХII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) III-БОБ. АҲОЛИ ЎРТАСИДА МИКРОНУТРИЕНТ ЕТИШМАСЛИГИ ПРОФИЛАКТИКАСИ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ 9-модда. Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикасининг турлари Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикасининг қуйидаги турлари амалга оширилади: бойитилган озиқ-овқат маҳсулотига бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва уни истеъмол қилишни таъминлаш; микронутриентлар саплементацияси; санитария-гигиена ва тушунтириш ишлари. 10-модда. Бойитилган озиқ-овқат маҳсулотини ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмаларни ишлаб чиқариш Бойитилган озиқ-овқат маҳсулотини ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмаларни ишлаб чиқариш юридик шахслар томонидан амалга оширилади. 11-модда. Бойитилган озиқ-овқат маҳсулотини ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмаларни сертификатлаштириш Бойитилган озиқ-овқат маҳсулоти ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжапланган витамин-минерал аралашмалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мажбурий сертификатлаштирилиши лозим. 12-модда. Бойитилган озиқ-овқат маҳсулотини ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмаларни ўраш, тамғалаш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш Бойитилган озиқ-овқат маҳсулотини ва озиқ-овқат маҳсулотини бойитиш учун мўлжалланган витамин-минерал аралашмаларни ўраш, тамғалаш, ташиш, сақлаш, реализация қилиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади. 13-модда. Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги реклама Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикасига қаратилган нотижорат йўсиндаги реклама ижтимоий реклама ахборотидир. Ижтимоий реклама ахборотини текинга тайёрловчилар ва тарқатувчилар қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланади. Бойитилган озиқ-овқат маҳсулотининг рекламаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. 4-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР 14-модда. Низоларни ҳал этиш Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади. 15-модда. Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик Аҳоли ўртасида микронутриент етишмаслиги профилактикаси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.