Sayt test rejiminde islemekte
Logo
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕСИ ОЛИЙ ДАВЛАТ ҚОНУН ЧИҚАРУВЧИ ҲОКИМИЯТ ОРГАНИ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕРБИ ТЎҒРИСИДА

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

09.04.1993 й. №258/XII

  

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ГЕРБИ ТЎҒРИСИДА

    Ушбу Қонунга қўйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган: 29.08.2005 й. 49/III-сонли Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни 21.10.2011 й. 99/VII-сонли Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни 26.12.2018 й. 225/XXIV-сонли Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни   1-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат гербининг рангли ва оқ-қора тасвири тасдиқлансин.   2-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат герби Қорақалпоғистон Республикаси давлат суверенитетлигининг рамзидир. (ҚР 21.10.2011 й. 99/VII-сонли Қонунига асос ўзгартиришлар киритилган)   3-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат герби ўнг томони шоли бошоқларидан ва чап томони чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган, тоғнинг нариги тарафидан чиқиб келаётган қуёшнинг Амударё билан Орол белгиси бўлган дарё  ва денгиз тасвиридан иборат. Гербнинг юқори қисмида саккиз қиррали юлдуз ва беш юлдузли ярим ой тасвирланган. Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи - қанотларини ёзган Хумо қуши тасвирланган. Хумо қушининг орқасида Қорақалпоғистон халқларининг қадимги маданиятининг ўзига хос таг-томирлари бирлигининг нишони бўлган Қўрғонтоғ тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида Қорақалпоғистон Республикаси Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бантида "Qaraqalpaqstan" деб ёзиб қўйилган. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишида Хумо қуши  кумуш, дарё ва денгиз мовий  рангда, орқа тарафдаги тоғлар тўқ кул рангда, Қўрғонтоғ – тўқ сариқ рангда, қуёш, бошоқлар ва пахта чаноқлари оқ рангга эга. " Qaraqalpaqstan" ёзуви – қизил, олтин чамбар саккиз қиррали юлдуз -  мовий рангда ярим ой ва юлдуз оқ рангда тасвирланган. Гул чамбар ленталари Қорақалпоғистон Республикаси (таг қисмида) ва Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг айнан ўзи ҳисобланади. (ҚР 21.10.2011 й. 99/VII-сонли Қонунига асос ўзгартиришлар киритилган)   4-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат герби: 1) доимий равишда: Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг; Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг; Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитасининг; республика давлат ҳокимияти органларининг; судларнинг; прокуратура органлари биноларининг олд томонига; 2) доимий равишда: Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг; Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг; Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитасининг; республика давлат ҳокимияти органларининг; Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг; маҳаллий давлат ҳокимият органларининг; судларнинг; фуқаролик ҳолати актларини ёзиш органларининг никоҳ тантанали равишда руйҳатга олинадиган мажлислар залида; 3) доимий равишда: Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг; Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг; Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитаси раисининг; Қорақалпоғистон Республикаси Жиноят ишлари бўйича Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси Фуқаролик ишлар бўйича Олий суди, Қорақалпоғистон Республикаси Хўжалик суди раисларининг; республика давлат бошқаруви органлари раисларининг; Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг; туман ва шаҳар ҳокимларининг хизмат хоналарида жойлаштирилади; 4) Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари; Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Президиуми қарорлари; Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг фармойишлари; Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши қарорлари ва фармойишлари; маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг бланкаларида; 5) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва унинг Аппаратининг; Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг; Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитасининг; республика давлат ҳокимияти органларининг; Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг; маҳаллий давлат ҳокимият органларининг; судларнинг; прокуратура органларининг; нотариусларнинг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги идоравий нотариал архивларнинг; (ҚР 26.12.2018 й. 225/XXIV-сонли Қонунига асос ўзгартиришлар киритилган) қонун ҳужжатлари билан муҳрлари ва ҳужжат бланкаларида Қорақалпоғистон Республикаси Давлат гербини қўйиш ҳуқуқи берилган бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотларнинг муҳрлари ва ҳужжат бланкаларида; 6) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, Қорақалпоғистон Республикаси Конституциявий назорат қўмитасининг, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси қонун ҳужжатларининг расмий нашрларида; 7) Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат герби тасвиридан Қорақалпоғистон Республикасига тегишлилигини белгилаш мақсадида предметларда, ўқув-тарбия жараёнида, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси давлат мукофатларининг элементи сифатида фойдаланиши мумкин. (ҚР 21.10.2011 й. 99/VII-сонли Қонунига асос ўзгартиришлар киритилган)   41-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат герби элементларини нодавлат ташкилотлари ҳужжатларининг реквизитлари ёки реклама материалларига киритилишига йўл қўйилмайди. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган белгилардан ишлаб чиқарилаётган ёки реализация қилинаётган молларни (фаолиятни, хизматларни) ўтказиш учун тижорат мақсадларида фойдаланиш мумкин эмас. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг белгилари Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат гербига ўхшаш бўлиши мумкин эмас. (ҚР 21.10.2011 й. 99/VII-сонли Қонунига асос ўзгартиришлар киритилган)   5-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат гербининг такрорланаётган тасвири, унинг катта-кичиклигидан қатъи назар, ушбу Қонунда берилган рангли ва оқ-қора тасвирига аниқ мос бўлиши керак.   6-модда. Ушбу Қонун ижросини таъминлаш тегишли давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларига юклатилади. (ҚР 21.10.2011 й. 99/VII-сонли Қонунига асос ўзгартиришлар киритилган)   7-модда. Ушбу Қонуннинг давлат органлари ва ташкилотлар томонидан ижро этилиши устидан назорат ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади. (ҚР 21.10.2011 й. 99/VII-сонли Қонунига асос ўзгартиришлар киритилган)   8-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг фуқаролари, шунингдек Қорақалпоғистонда турган бошқа шахслар Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат гербини ҳурмат қилишлари шарт. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат герби тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади. (ҚР 21.10.2011 й. 99/VII-сонли Қонунига асос ўзгартиришлар киритилган)