ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ ТЎҒРИСИДА
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
24.12.1993 й. №322/XII
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МАДҲИЯСИ ТЎҒРИСИДА
Ушбу Қонунга қўйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган: 29.08.2005 й. 49/III-сонли Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни 21.10.2011 й. 99/VII-сонли Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни 30.12.2017 й. 167/ХIХ-сонли Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни 1-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мадҳиясининг матни ва мусиқавий таҳрири тасдиқлансин. 2-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат мадҳияси Қорақалпоғистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Қорақалпоғистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир. 3-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат мадҳияси: 1) Қорақалпоғистон Республикасида нишонланадиган умуммиллий байрамларга бағишланган тантанали йиғилишлар ва мажлислари очилиши чоғида ва ёпилишида Ўзбекистон Республикаси мадҳияси ижросидан кейин; 2) Қорақалпоғистон Республикаси телевидение ва радиоэшиттиришларида, ҳар куни - кўрсатув ва эшиттиришлар бошида ва оқирида, кўрсатув ва эшиттиришлар кечаси ва кундузи олиб борилганда соат 6 да ва соат 24 да, янги йил оқшомида соат 24 да Ўзбекистон Республикаси мадҳияси ижросидан кейин; 3) республика ҳаётидаги муҳим тарихий воқеаларни нишонлаш юзасидан, атоқли сиёсий, давлат, ҳарбий арбоблар, халқ қаҳрамонлари, фан, адабиёт ва санъат арбоблари шарафига ўрнатилган ҳайкаллар, шунингдек монументлар, ёдгорликлар ва бошқа иншоотларнинг очилиши чоғида Ўзбекистон Республикаси мадҳияси ижросидан кейин; 4) давлат органлари, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган маросимлар ва бошқа тантанали тадбирлар вақтида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроқларини кўтариш чоғида; 5) ҳарбий маросимларни ўтказиш вақтида - Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг умумҳарбий уставларига мувофиқ; 6) умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида – янги ўқув йили бошланиши ва ўқув йили тамомланиши маросимлари вақтида; 7) спорт майдонларида - Қорақалпоғистон Республикаси чемпионатларини, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида миллий терма жамоалар қатнашида халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида ҳамда ушбу мусобақаларда ғолиб бўлган миллий терма жамоаларининг вакилларини мукофотлаш маросимлари вақтида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Давлат байроқлари кўтарилганда Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси ижросидан кейин. (ҚР 21.10.2011 й. 99/VII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) 4-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Давлат мадҳияси унга бўлган тегишли даражадаги ҳурмат кўрсатилган ҳолда умумхалқ байрамлари ва тантанали маросимлар вақтида Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси ижросидан кейин ижро этилиши мумкин. (ҚР 21.10.2011 й. 99/VII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) 5-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат мадҳияси оркестр, хор, оркестр-хор томонидан ёки ўзга вокал ва чолғу асбоблари билан ижро этилиши мумкин. Бунда овоз ёзиб олиш воситаларидан фойдаланилиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат мадҳияси вокал ҳамда вокал-чолғу асбоблари билан ижро этилган тақдирда тўлиқ ижро этилади, чолғу асбобларининг ўзида ижро этилган тақдирда эса мадҳия қисман ижро этилишига йўл қўйилади, ашуланинг бошланиши ва нақорат бир мартадан айтилади. 6-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат мадҳияси мадҳиянинг ушбу Қонун билан тасдиқланган матни ва мусиқавий таҳририга айнан мувофиқ ҳолда ижро этилмоғи лозим. 7-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат мадҳияси кўпчилик ҳузурида ижро этилганда, агар қонун ҳужжатларида босқача қоида белгиланмаган бўлса иштирокчилар Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат мадҳиясини тик туриб ва ўнг қўлини кўкракнинг чап тарафига қўйиб, ҳарбий ёки давлатнинг бошқа хизматидаги махсус кийимдаги шахслар бўлса қўлини бош кийимига қўйиб тинглайди. Агар Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат мадҳиясининг ижро этилиши Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат байроғининг кўтарилиши билан бирга амалга оширилса, иштирокчилар унга юзи билан угирилади. (ҚР 21.10.2011 й. 99/VII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) 8-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш: ҳарбий қисмларда, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этилаётган пайтда ҳарбий хизматчиларнинг ҳарбий салом бериши ҳарбий уставлар билан; ички ишлар идораларида, шунингдек Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этилаётган пайтда ички ишлар идораларининг оддий аскарлар ва бошлиқлар таркибидан бўлган шахсларнинг салом бериши Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги белгилаб қўядиган қоидалар билан; таълим муассасаларида Қорақалпоғистон Республикасининг Ҳукумати, Халқ таълими вазирлиги манфаатдор ташкилотлар билан келишиб туриб белгилаб қўядиган қоидалар билан тартибга солинади. (ҚР 21.10.2011 й. 99/VII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) 9-модда. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида республика ва халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат мадҳияси Қорақалпоғистон Республикаси Жисмоний тарбия спорт қўмитаси манфаатдор ташкилотлар билан келишиб туриб белгилаб қўядиган қоидаларга мувофиқ ижро этилади. (ҚР 30.12.2017 й. 167/ХIХ-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) Халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш маросими халқаро спорт ташкилотларининг мавжуд амалиётини инобатга олган ҳолда белгиланади. (ҚР 29.08.2005 й. 49/III-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) 10-модда. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида хорижий давлатлар ва ташкилотларнинг тадбилари вақтида Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат мадҳияси Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгилаб қўядиган қоидаларга мувофиқ ижро этилади. (ҚР 21.10.2011 й. 99/VII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) 11-модда. Ички ишлар идораларида, таълим муассасаларида, спорт мусобақалари вақтида, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси худудида хорижий давлатлар ва ташкилотларнинг тадбилари вақтида Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ижро этиш қоидалари ушбу Қонун талабларига асосланиб белгиланади. (ҚР 21.10.2011 й. 99/VII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) 12-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини таъминлаш тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари зиммасига юклатилади. Ушбу Қонуннинг ижро этилиши устидан назорат ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади. (ҚР 21.10.2011 й. 99/VII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) 13-модда. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, шунингдек Қорақалпоғистонда турган бошқа шахслар Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат мадҳиясини ҳурмат қилишлари шарт. Қорақалпоғистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади. (ҚР 21.10.2011 й. 99/VII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)