Sayt test rejiminde islemekte
Logo
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕСИ ОЛИЙ ДАВЛАТ ҚОНУН ЧИҚАРУВЧИ ҲОКИМИЯТ ОРГАНИ

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ТИЛИ ТЎҒРИСИДА

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

18.09.1996 й. №197/I

  

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ТИЛИ ТЎҒРИСИДА

(янги таҳрирда)

  Ушбу Қонунга қўйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган: 28.12.2010 й. 64/IV-сонли Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни   1-модда. Қорақалпоқ ва ўзбек тиллари Қорақалпоғистон Республикасининг давлат тили ҳисобланади.   2-модда. Корақалпоқ ва ўзбек тилларига давлат тили мақомининг берилиши республика ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг ўз она тилини қўллашдан иборат конституциявий ҳуқуқларига монелик қилмайди.   3-модда. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида қорақалпоқ ва ўзбек тиллари давлат тили сифатида амал қилишининг ҳуқуқий асослари ушбу Қонун ва бошқа Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларининг қонун ҳужжатлари билан белгилаб берилади. Ушбу Қонун тилларни ҳаётда, шахслараро муомалада ҳамда диний ва ибодат билан боғлиқ удумларни адо этишда қўлланишини тартибга солмайди. Фуқаролар миллатлараро муомала тилини ўз хоҳишларига кўра танлаш ҳуқуқига эгадирлар.   4-модда. Қорақалпоғистон Республикасида барча  фуқароларга дават тилини урганиш унинг ҳудудида яшовчи миллатлар ва элатларнинг тилларига иззат-ҳурмат билан муносабатда бўлиш таъминланади, бу тилларни ривожлантириш учун шарт-шароит яратилади. Фуқароларга давлат тилини ўқитиш бепул амалга оширилади.   5-модда. Қорақалпоғистон Республикасида давлат тилида фаолият кўрсатадиган, мактабгача тарбия болалар муассасаларини ташкил этиш, миллий гуруҳлар зич яшайдиган жойларда уларнинг тилларида фаолият кўрсатадиган мактабгача тарбия болалар муассасаларини ташкил этиш таъминланади.   6-модда. Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи шахсларга таълим олиш тилини эркин танлаш ҳуқуқи берилади. Қорақалпоғистон  Республикаси давлат тилида, шунингдек бошқа тилларда ҳам умумий, ҳунар-техника, ўрта махсус ва олий маълумот олишни таъминлайди.   7-модда. Давлат тили расмий амал қиладиган доираларда қорақалпоқ ва ўзбек  тилининг амалдаги илмий қоидалари ва нормаларига риоя этилади. Давлат, давлат тилининг бойитилиши ва такомиллаштирилишини шу жумладан, унга ҳамма эътироф қилган илмий-техникавий ва ижтимоий-сиёсий атамаларни жорий этиш ҳисобига таъминлайди. Давлат тилига янги илмий асосланган атамалар жамоатчилик муҳокамасидан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг тегишли қўмиталарининг розилиги билан жорий этилади.   8-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг бошқа ҳужжатлари давлат тилида қабул қилинади ва эълон этилади. Бу ҳужжатларнинг таржималари бошқа тилларда ҳам эълон қилинади. Маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг ҳужжатлари давлат тилида қабул қилинади ва эълон этилади. Муайян миллат вакиллари зич яшайдиган жойларда маҳаллий ҳокимият ва бошқарув органларининг ҳужжатлари республика давлат тилида ҳамда мазкур миллат тилида қабул қилинади ва эълон этилади.   9-модда. Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш давлат тилида юритилади ва заруриятга қараб бошқа тилларга таржима қилиниши таъминланади. Республикада ўтказиладиган халқаро анжуманларда давлат тили, шунингдек қатнашчиларнинг ўзлари танлаган тиллар анжуманнинг иш тили ҳисобланади.   10-модда. Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмаларида иш юритиш, ҳисоб-китоб, статистика ва молия ҳужжатлари давлат тилида юритилади, давла тилини билмайдиган жамоаларда давлат тили билан бир қаторда бошқа тилларда ҳам амалга оширилиши мумкин.   11-модда. Судлов ишларини юритиш давлат тилида ёки ўша жойдаги кўпчилик аҳоли тилида олиб борилади. Ишда иштирок этаётган, суд ишлари юритилаётган тилни билмайдиган шахсларга таржимон орқали ишга оид материаллар билан танишиш, суд жараёнида иштирок этиш ҳуқуқи ҳамда судда она тилида сўзлаш ҳуқуқи таъминланади. Корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ўртасидаги хўжалик низоларини кўриб чиқиш ва ҳал қилишда давлат тили қўлланилади.   12-модда. Қорақалпоғистон Республикасида нотариал ҳаракатлар давлат тилида амалга оширилади. Фуқароларнинг талабига кўра нотариус ёки нотариал ҳаракатни бажараётган шахс томонидан рус тилида ёки имконият бўлган тақдирда бошқа мақбул тилда берилади. (ҚР 28.12.2010 й. 64/IV-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)   13-модда. Фуқаролик ҳолатини қайд этувчи ҳужжатлар, шахснинг ким эканлигини ва унинг ҳуқуқларини тасдиқловчи ҳужжатлар давлат тилида расмийлаштирилади, заруриятга қараб бошқа тилда таржимаси такрорланиши мумкин.   14-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг ҳудудида яшовчи шахсларга давлат ташкилотлари ва муассасаларига, жамоат бирлашмаларига аризалар, таклифлар, шикоятлар билан давлат тилида ва бошқа тилларда мурожаат қилиш ҳуқуқи таъминланади.   15-модда. Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи шахслар, ўз миллатидан қатъи назар, ўз исмини, ота исми ва фамилиясини миллий-тарихий анъаналарга мувофиқ ёзиш ҳуқуқига эгадирлар.   16-модда. Телевидение ва радио эшиттиришлари давлат тилида, шунингдек бошқа тилларда олиб борилади.   17-модда. Ноширлик фаолияти давлат тилида, эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда эса, бошқа тилларда ҳам амалга оширилади.   18-модда. Почта-телеграф жўнатмалари давлат тилида ёки фуқароларнинг хоҳишига кўра бошқа тилда амалга оширилади.   19-модда. Муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари муҳрлари, тамғалари, иш қоғозларининг матнлари давлат тилида бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жойлашган халқаро ташкилотлар ва муассасалар, қўшма корхоналарнинг, шунингдек миллий маданият жамиятлари ва марказларининг муҳрлари, тамғалари, иш қоғозлари ўзлари хоҳлаган илда ёзилади давлат тилида такрорланади.   20-модда. Лавҳалар, эълонлар, нархномалар ва бошқа кўргазмали ҳамда оғзаки ахборот матнлари давлат тилида расмийлаштирилади ва эълон қилинади.   21-модда. Корхоналарда ишлаб чиқариладиган маҳсулот давлат тилидаги ва бошқа тиллардаги ёрлиқлар, йўриқномалар, этикеткалар билан таъминланади.   22-модда. Республиканинг маъмурий-ҳудудий бирлашмаларининг, майдонларининг ва  географик объектларнинг номлари давлат тилида акс эттирилади.   23-модда. Қорақалпоғистон Республикасининг халқаро шартномаси матнлари, агар шартноманинг ўзида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, давлат тилида ва аҳдлашувчи томоннинг (томонларнинг) тилида ёзилади.   24-модда. Қорақалпоғистон Республикасида давлат тилига ёки бошқа тилларга менсимай ёки хусумат билан қараш тақиқланади. Фуқароларнинг ўзаро муомала, тарбия ва таълим олиш тилини эркин танлаш ҳуқуқини амалга оширишга тўсқинлик қилувчи шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.