ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБИКАСИНИНГ ҚОНУНИ
26.06.1991 й. №130/XII
ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Ушбу Қонунга қўйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган: 15.08.1995 й. 87/I-сонли Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни 25.06.1997 й. 271/II-сонли Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни 09.10.2004 й. 293/II-сонли Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни 29.08.2005 й. 49/III-сонли Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни 22.05.2010 й. 314/II-сонли Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни 02.03.2015 й. 28/III-сонли Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни 18.08.2018 й. 200/XXII-сонли Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни 26.12.2018 й. 28/XXIV-сонли Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР 1-модда. Жамоат бирлашмаси тушунчаси Сиёсат, иқтисодиёт, ижтимоий ривожланиш, фан, маданият, экология ва ҳаётнинг бошқа соҳаларидаги ўз ҳуқуқлари, эркинликларини хамда қонуний манфаатларини биргаликда рўёбга чиқариш учун бирлашган фуқароларнинг хоҳиш-иродаларини эркин билдиришлари натижасида вужудга келган ихтиёрий тузилма жамоат бирлашмасидир. Сиёсий партиялар, оммавий ҳаракатлар, касаба уюшмалари, хотин-қизлар, ёшлар ва болалар ташкилотлари, ветеранлар ва ногиронлар ташкилотлари, илмий-техникавий, маданий-маърифий, жисмоний тарбия-спорт ва бошқа кўнгилли жамиятлар, ижодий уюшмалар, юртдошлар уюшмалари, ассоциациялар ва фуқароларнинг бошқа бирлашмалари жамоат бирлашмалари деб эътироф этилади. (ҚР 26.12.2018 й. 225/XXIV-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) Ушбу Қонун тижорат мақсадларини кўзлайдиган ёхуд бошқа корхоналар ва ташкилотлар фойда (даромад) орттиришига кўмаклашадиган кооператив ташкилотларга хамда бошқа ташкилотларга, диний ташкилотларга, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига, шунингдек ташкил этиш ва фаолият кўрсатиш тартиби бошқа қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган ўзга органларга нисбатан татбиқ этилмайди. 2-модда. Жамоат бирлашмалари тўғрисидаги қонунлари Жамоат бирлашмалари тўғрисидаги Қорақалпоғистон Республикасининг қонунлари жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқий ҳолати асосларини белгилаб берадиган ушбу Қонундан ва республиканинг бошқа қонун ҳужжатларидан иборат бўлади. 3-модда. Жамоат бирлашмаларини тузишнинг мақсади Жамоат бирлашмалари фуқаролик, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий, ҳуқуқлар хамда эркинликларни рўёбга чиқариш ва ҳимоя қилиш; фуқароларнинг фаоллиги ва ташаббускорлигини, давлат ва жамият ишларини бошқаришда уларнинг иштирок этишини ривожлантириш; қасб-кор ва ҳаваскорлик қизиқишларини қондириш; илмий, техникавий ва бадиий ижодкорликни ривожлантириш; аҳолининг сиҳат-саломатлигини сақлаш, хайрия фаолиятида қатнашиш; маданий-маърифий, жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт ишларини амалга ошириш; табиатни, маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш; ватан-парварлик ва инсонпарварлик тарбияси; республикалараро ва халқаро алоқаларни кенгайтириш, халқлар ўртасида тинчлик ва дўстликни мустаҳкамлаш; қонунда тақиқланмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш мақсадида тузилади. (ҚР 26.12.2018 й. 225/XXIV-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) Жамиятнинг ахлоқий негизларини, умумбашарий инсонпарварлик қадриятларини бузишга қаратилган, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг ва Қорақалпоғистон Респубикасининг конституцион тузумини ғайриқонуний йўл билан ўзгартириш ёки ҳудудининг бирлигини бузиш, урушни, зўравонликни ва шафқатсизликни, жамиятни парчалашга олиб борадиган ижтимоий, шу жумладан синфий шунингдек ирқий, миллий ва диний адоватни авж олдириш, қонун билан тақиқланган бошқа хатти-ҳаракатлар қилиш мақсадини кўзлайдиган жамоат бирлашмаларининг тузилишига йўл қўймайди. (ҚР 18.08.2018 й. 200/XXII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) Ҳарбийлаштирилган жамоат бирлашмалари ва қуролли тузилмалар, шунингдек диний характерга эга партиялар, уларнинг филиаллари ва бошқа структура бўлаклари ташкил этиш тақиқланади. Жамоат бирлашмалари ва уларнинг идоралари томонидан қонуний ва демократик йўл билан шакллантирилган ҳокимият ва бошқарув идоралари хамда ҳокимият ваколатларига эга бўлганларга нисбатан ғайридемократик тарзда қуч ишлатиб тазйиқ ўтказиш тақиқланади. Аҳолининг саломатлиги ва ахлоқига, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига тажовуз қиладиган жамоат бирлашмаларини тузиш ва уларнинг фаолияти қонунга мувофиқ таъқиб қилинади. (ҚР 18.08.2018 й. 200/XXII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) 4-модда. Жамоат бирлашмалари тузилиши ва фаолиятининг қоидалари Жамоат бирлашмалари ўз аъзолари (қатнашчилари)нинг ихтиёрийлиги, тенгҳуқуқлилиги, ўзини ўзи бошқариш, қонунийлик ва ошкоралик асосида тузилади ва ҳаракат қилади. Барча жамоат бирлашмалари ўз уставларида, бошқа ҳужжатларда назарда тутилган вазифаларни бажаришда Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикасининг Конституцияси, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикасининг бошқа қонунлари доирасида иш кўрадилар. Жамоат бирлашмаси фаолиятида фуқаронинг қатнашиши ёки қатнашмаслиги унинг ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклаш ёки унга имтиёзлар бериш учун, шу жумладан давлат ташкилотида лавозимни эгаллаш шарти ёки Қонунда кўзда тутилган мажбуриятларни бажармаслик учун асос бўла олмайди. Меҳнат тўғрисидаги қонунлар, шунингдек меҳнаткашларнинг ижтимоий таъминоти ва ижтимоий суғурта қилдириш тўғрисидаги қонунлар жамоат бирлашмалари аппарати ходимларига нисбатан жорий этилади. 5-модда. Давлат ва жамоат бирлашмалари Давлат ёшлар ва болалар ташкилотларига моддий ва маънавий мадад беради, уларга нисбатан имтиёзли солиқ сиёсати ўтказилишини таъминлайди, болалар ташкилотларига, мактаб, мактабдан ташқари муассасалар биноларидан, клублардан, маданият саройлари ва уйларидан, спорт иншоотлари ва бошқа иншоотлардан бепул ёки имтиёзли шартлар билан фойдаланиш ҳуқуқини беради. Қонунда кўзда тутилган холлардан ташқари давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг жамоат бирлашмалари фаолиятига аралашишига, худди шунингдек, жамоат бирлашмаларининг давлат идоралари ва мансабдор шахсларнинг фаолиятига аралашишига йўл қўйилмайди. Халқ депуатларини сайловлар, халқ овоз бериш ҳақидаги қонунларга мувофиқ сайловларни молиявий таъминлашдан бошқа сиёсий мақсадни кўзловчи оммавий жамоат ҳаракатлари фаолиятининг давлат томонидан молиявий таъминланиши тақиқланади. Жамоат бирлашмалари ташкилотларининг тадбирлари улар аъзоларининг (қатнашчиларнинг) асосан ишдан бўш вақтида ва мазкур бирлашмалар маблағи ҳисобидан амалга оширилади. Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ сайловларни молиявий таъминлашдан бошқа сиёсий мақсадни кўзловчи сиёсий партияларнинг ва жамоат ҳаракатлари фаолиятининг давлат томонидан молиявий таъминланиши тақиқланади. 6-модда. Республика жамоат бирлашмалари ва бошқа жамоат бирлашмалари Уставда белгиланган вазифаларга мувофиқ фаолияти бутун республика ҳудудида амалга ошириладиган ва Қорақалпоғистон Республикасининг ҳудудида ўз ташкилоларига эга бирлашмалар умум иттифоқ ва республикалик жамоат бирлашмаларнинг бўғинларига киради. Республика ташқарисида тузилган, фаолияти мазкур қонуннинг 3-моддасига зид келадиган жамоат бирлашмалари филиалларининг ва бошқа структуралик бўлимларининг фаолиятига йўл қўйилмайди. Уставда белгиланган вазифаларга мувофиқ фаолияти бутун республика ҳудудида амалга ошириладиган жамоат бирлашмалари республика жамоат бирлашмаларига киради. Бунда сиёсий партиянинг Қорақалпоғистон Республикалик ташкилоти Нукус шаҳрини қўшганда камида ўн икки ҳудудий субъектларда (шаҳар ва туманларда) яшаётган камида беш юз, касаба уюшмасининг эса камида уч юз аъзоси бўлиши керак. Туман, шаҳар, посёлка ва қишлоқ жамоат бирлашмалари маҳаллий жамоат бирлашмаларига киради. Уставда белгиланган вазифаларга мувофиқ фаолияти бутун туман ҳудудида амалга ошириладиган жамоат бирлашмалари туман ва шаҳар жамоат бирлашмаларига киради. Уставда белгиланган вазифаларга мувофиқ фаолияти посёлка, қишлоқ ҳудудида амалга ошириладиган жамоат бирлашмалари посёлка, қишлоқ жамоат бирлашмаларига киради. Зарурат пайдо бўлган холларда туманлараро жамоат ташкилотлари тузилиши мумкин. 7-модда. Жамоат бирлашмаларининг иттифоқлари Жамоат бирлашмалари ихтиёрийлик асосида жамоат бирлашмаларининг иттифоқларига уюшишга ҳақлидирлар. Жамоат бирлашмаларининг иттифоқлари ушбу Қонунда жамоат бирлашмалари учун белгилаб қўйилган тартибда тузилади, амал қилади ва ўз фаолиятини тўхтатади. II БОБ. ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИНИ ТУЗИШ ВА УЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ ТЎХТАТИШ 8-модда. Жамоат бирлашмаларини тузиш Жамоат бирлашмаси камида ўн нафар фуқаронинг ташаббуси билан тузилади. Жамоат бирлашмасини тузиш ташаббускорлари таъсис съездини (конференциясини) ёки умумий йиғилишини чақирадилар, унда устав (низом, ўзга асосий ҳужжат) қабул қилинади ва раҳбар идоралар тузилади. 9-модда. Жамоат бирлашмасига аъзолик Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролари жамоат бирлашмаси аъзоси бўлиш хуқуқига эга - бу ҳолат Қорақалпоғистон Республикасининг Конституциясига ҳам (32 модда) мувофиқ бўлади. Қорақалпоғистон Республикасининг ўн саккиз ёшга тўлган фуқаролари республика сиёсий партияларининг аъзолари бўлишлари мумкин. Бир сиёсий партиянинг аъзоси айни вақтда бошқа сиёсий партиянинг аъзоси бўла олмайди. Сиёсий партиялар ва касаба уюшмаларидан ташқари жамоат бирлашмаларининг фаолиятида уларнинг уставларида кўзда тутилган холларда жамоа аъзолари: корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг меҳнат жамоатлари, фуқароларнинг бирлашмалари иштирок этишлари мумкин. 10-модда. Жамоат бирлашмасининг устави Жамоат бирлашмасининг уставида қўйидагилар кўзда тутилиши керак: а) жамоат бирлашмасининг номи, мақсади ва вазифаси; б) жамоат бирлашмасининг ички тузилиши, унинг ўз фаолиятини амалга оширадиган ҳудуд; в) жамоат бирлашмаси аъзолигига қабул қилиш шартлари ва тартиби, агар бирлашма рўйхатда қайд этиладиган аъзоларга эга бўлса, бундай ҳолларда ундан чиқиш шартлари ва тартиби; (ҚР 18.08.2018 й. 200/XXII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) г) жамоат бирлашмаси аъзолари (қатнашчилари)нинг ҳуқуқлари ва бурчлари; д) жамоат бирлашмаси хамда унинг ташкилотларининг маблағлари ва бошқа мол-мулкини ҳосил қилиш манбалари; е) жамоат бирлашмаси ҳамда унинг ташкилотларининг маблағлари ва бошқа мол-мулкини ҳосил қилишнинг пул билан таъминланиш манбалари; (ҚР 18.08.2018 й. 200/XXII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) ж) жамоат бирлашмасининг раҳбар идораси қаерда жойлашганлиги; з) жамоат бирлашмаси уставига ўзгартишлар, қўшимчалар киритиш тартиби; и) жамоат бирлашмаси фаолиятини тўхтатиш тартиби. Уставда жамоат бирлашмаси фаолиятига тааллуқли бошқа хам режалар кўзда тутилиши мумкин. Жамоат бирлашмасининг устави амалдаги қонунларга зид бўлмаслиги керак. (ҚР 18.08.2018 й. 200/XXII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) 11-модда. Жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олиш Умум иттифоқ ва республикалик жамоат бирлашмаларининг халқаро, республикалараро жамоат бирлашмаларининг Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатадиган республика бўлимларнинг, шунингдек республика ва маҳаллий жамоат бирлашмаларининг уставлари Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинади. Жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олиш учун устав қабул қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида мазкур жамоат бирлашмаси раҳбар идораси аъзолари томонидан имзоланган ва шу аъзолар хар бирининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, истиқомат жойи кўрсатилган ариза топширилади. Аризага устав, уставни қабул қилган таъсис съезди (конференцияси) ёки умумий йиғилиш протоколи, ушбу Қонунинг 6 ва 8-моддалари талаблари бажарилганлигини тасдиқловчи бошқа материаллар илова қилинади. Уставни рўйхатга олиш ҳақидаги ариза у топширилган кундан бошлаб икки ой муддатда кўриб чиқилади. (ҚР 02.03.2015 й. 28/III-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) Жамоат бирлашмалари уставларига киритилган ўзгаришлар, қўшимчалар хам уставларни рўйхатга олиш тартиби ва муддатларига мувофиқ рўйхатга олиниши лозим. Жамоат бирлашмалари уставларини рўйхатга олувчи идоралар ана шу бирлашмалар рўйхатини тузиб борадилар. Жамоат бирлашмаси ёки унинг ташкилотлари (идоралари) уларнинг уставлари рўйхатга олинган кундан бошлаб ушбу Қонунда белгилаб қўйилган тартибда ўз фаолиятларини амалга оширадилар ва миллий қонунчиликка мувофиқ юридик шахс деб тан олиниши мумкин. (ҚР 18.08.2018 й. 200/XXII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) Тегишли тартибда ўз уставларини рўйхатдан ўтказмаган жамоат бирлашмаларининг, шу жумладан оммавий ҳаракатлари филлиалларининг ва уларнинг бошқа тармоқ бўлинмаларининг, шунингдек жумҳурият ва маҳаллий жамоат бирлашмаларининг фаолият кўрсатишларига йўл қўйилмайди (ҚР 18.08.2018 й. 200/XXII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) Жамоат бирлашмаси уставини, унга киритилган кейинги ўзгартишлар ва қўшимчаларни рўйхатдан ўтказганлик учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан белгиланадиган миқдорда давлат божи ундирилади. (ҚР 22.05.2010 й. 31/II-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) 12-модда. Жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олишни рад этиш Агар жамоат бирлашмасининг устави ушбу Қонуннинг 3, 4 ёки 10-моддалари қоидаларига зид бўлса, ёхуд илгари худди шу номдаги жамоат бирлашмаси рўйхатга олинган бўлса, жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олишни рад этиш мумкин. Уставни рўйхатга олиш рад этилган тақдирда бу ҳақда тақдим этилган устав қайси қонуннинг қоидаларига зид эканлиги кўрсатилиб, ариза берувчига ёзма равишда хабар қилинади. Жамоат бирлашмасининг уставини рўйхатдан ўтказишнинг рад этилиши устидан судга шикоят қилиш мумкин ва бу иш Ўзбекистон Республикаси фуқаролик процессуал қонунида кўзда тутилган тартибда қараб чиқилади. Жамоат бирлашманинг уставини рўйхатдан ўтказишнинг рад этилиши устидан тегишли тартибда судга шикоят қилиш мумкин. (ҚР 18.08.2018 й. 200/XXII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) 13-модда. Жамоат бирлашмаларининг рамзлари Жамоат бирлашмалари рамз сифатида ўз тимсолига, байроғига ва вимпелига эга бўлиши мумкин. Жамоат бирлашмаларининг тимсоллари уставга мувофиқ, уларнинг раҳбар идоралари томонидан тасдиқланади. Жамоат бирлашмаларининг тимсоллари ва вимпеллари ушбу Қонуннинг 3-моддаси иккинчи қисмида кўрсатилган мақсадларни тарғиб этишга хизмат қилмаслиги керак. Байроқлар ва вимпеллар белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. 14-модда. Жамоат бирлашмалари фаолиятининг тўхтатилиши Жамоат бирлашмаларининг фаолияти уларни қайта ташкил этиш (қўшилиш, бирлашиш, ажралиш) ёки тугатиш йўли билан тўхтатилиши мумкин. Жамоат бирлашмалари уларнинг съездлари (конференциялари) ёки умумий йиғилишлари қарори билан қайтадан ташкил этилади. Жамоат бирлашмаларини қайта ташкил этгандан сўнг янгидан тузилган жамоат бирлашмасининг устави ушбу Қонуннинг 11-моддасида кўзда тутилган тартибда рўйхатга олинади. Жамоат бирлашмаси съезд (конференция) ёки умумий йиғилиш қарорига мувофиқ, ёхуд ушбу Қонуннинг 22-моддасида кўзда тутилган асосларга мувофиқ ва тартибда тугатилади. Съезд (конференция) ёки умумий йиғили қарорига мувофиқ тугатилган жамоат бирлашмасининг мол-мулки унинг уставида кўзда тутилган мақсад йўлида сарфланади. Сиёсий партиянинг Қорақалпоғистон Республикасидаги ташкилот фаолиятини тугатиш ёки тўхтатиб туриш “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади. III БОБ. ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ФАОЛИЯТИНИНГ ШАРТ-ШАРОИТЛАРИ (ҚР 18.08.2018 й. 200/XXII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) 15-модда. Жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари Жамоат бирлашмалари қонун олдида тенгдирлар. Жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқлари уларнинг уставларида қайд этилади. Жамоат бирлашмалари уставларда, дастурий, бошқа ҳужжатларда белгиланган мақсадлар ва вазифаларни амалга ошириш учун ўз мақсадлари ва фаолияти тўғрисидаги ахборотни эркин тарқатади, қонунда кўзда тутилган холларда ва тартибда эса: давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларини тузишда қатнашади; қонун чиқариш ташаббус кўтариб чиқади; (ҚР 18.08.2018 й. 200/XXII-сонли Қонунига асосан олиб ташланди) давлат ҳокимияти ва бошқарув идораларининг қарорларини тайёрлашда иштирок этади; давлат ва жамоат идораларида ўз аъзолари (қатнашчилари) номидан иш юритади ва уларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилади; ушбу Қонунда хамда Қорақалпоғистон Республикасининг бошқа ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ваколатларни амалга оширади. 16-модда. Сиёсий партияларнинг Қорақалпоғистон Республикаси ташкилотлари ва оммавий жамоат ҳаракатлари, касаба уюшмалари Сиёсий партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси ташкилоти давлат ҳокимияти органларини шакллантиришда жамият муайян қисмининг сиёсий иродасини рўёбга чиқаришга интилади хамда ўз вакиллари орқали давлат ва жамоат ишларини идора этишда қатнашади. Партияларнинг дастурий ҳужжатлари бўлади, улар омманинг эътибори учун матбуотда эълон қилинади. Сиёсий партияларнинг Қорақалпоғистон Республикаси ташкилоти депутатликка номзодлар кўрсатиш, сайловолди ташвиқот ишларини олиб бориш, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси хамда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларида партия гуруҳлари тузиш ҳуқуқига эгадир. Сиёсий мақсадларни ёки бошқа мақсадларни кўзлайдилар хамда уларнинг рўйхатга олинган аъзолари бўлмайди. Ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларида лавозимни эгаллаб турган шахслар ўз хизмат фаолиятида қонун талабларига амал қиладилар ва сиёсий партиялар хамда сиёсий мақсадларни кўзловчи оммавий жамоат ҳаракатларининг қарорлари билан боғлиқ бўлмайдилар. Касаба уюшмалари давлат идоралари, хўжалик ташкилотлари, кооператив ва ўзга жамоат бирлашмалари билан ўзаро муносабатларда касаба уюшмалари тўғрисидаги амалдаги қонунларга мувофиқ касаба уюшмаси аъзоларининг ишлаб чиқариш, ижтимоий-иқтисодий ва маданий соҳадаги манфаатларини кўзлаб иш олиб боради ва уларни ҳимоя қилади. Сиёсий партиялар ва касаба уюшмаларининг фақат якка тартибда рўйхатга олинадиган аъзолари бўлади. 17-модда. Жамоат бирлашмаларининг ишлаб чиқариш ва бошқа тадбиркорлик фаолияти Жамоат бирлашмалари қонунларда белгилаб қўйиладиган тартибда ишлаб чиқариш ва бошқа тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланадилар хамда фақат уставдаги вазифаларни бажариш мақсадида юридик шахс мақомига эга бўлган корхоналар ва хўжалик ҳисобидаги ташкилотларни барпо этадилар. (ҚР 18.08.2018 й. 200/XXII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) Жамоат бирлашмаларининг ишлаб чиқариш ва бошқа тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар ана шу бирлашмалар аъзолари (қатнашчилари) ўртасида қайта тақсимланмайди ва ундан фақат устав вазифаларини бажариш учун фойдаланилади, жамоат бирлашмалари ўз маблағларидан ҳатто ўз уставида кўрсатилмаган бўлса хам, хайрия мақсадлари йўлида фойдаланишларига йўл қўйилади. Жамоат бирлашмалари тузадиган корхоналар ва ташкилотлар қонунда белгилаб қўйилган тартибда ва миқдорда бюджетга пул ўтказадилар. 18-модда. Жамоат бирлашмалари мулки Жамоат бирлашмалари, уларнинг ташкилотлари бинолар, иншоотлар, уй-жой фонди, ускуналар, асбоблар, маданий-маърифий ва соғломлаштириш мақсадлари учун мўлжалланган мулкларга, пул маблағига, акцияларга, бошқа қимматли қоғозларга хамда уларнинг уставларида кўзда тутилган фаолиятни моддий таъминлаш учун зарур бўлган ўзга мол-мулкка, шунингдек интеллектуал мулк объектларига эгалик қилишлари мумкин. Жамоат бирлашмаларининг ўз уставларида кўрсатилган мақсадларга мувофиқ уларнинг маблағи ҳисобидан барпо этилган нашриётлар, бошқа корхоналар, хайрия, муассасалари жамоат бирлашмаларининг мулки бўлиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатларида давлат ва жамоат хавфсизлиги мулоҳазалари билан ёки халқаро шартномаларга мувофиқ жамоат бирлашмалари мулки бўла олмайдиган мол-мулк турлари белгилаб қўйилиши мумкин. Жамоат бирлашмаларининг пул маблағлари, агар уставда кўзда тутилган бўлса, бирлашмага кириш ва аъзолик бадалларини тўлашдан, ихтиёрий равишда ўтказилган пул ва хайриялардан, уставга мувофиқ ўтказилган лекциялар, кўргазмалар, спорт тадбирлари ҳамда бошқа тадбирлар, лотереялар тушумларидан, ишлаб чиқариш, хўжалик ва ноширлик фаолиятидан олинадиган даромадлардан, қонун билан тақиқланмаган бошқа тушумлардан ташкил топади. (ҚР 18.08.2018 й. 200/XXII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) Сиёсий партиялар ва сиёсий мақсадларни кўзловчи оммавий ҳаракатларнинг чет давлатлардан, халқаро ташкилотлар ҳамда чет давлатларнинг юридик шахслари, уларнинг ваколатхоналари ва филиалларидан, чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналардан, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслардан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, диний ташкилотлардан, номи яширилган ёки фақат тахаллуси кўрсатилган шахслардан молиявий ва ўзгача моддий ёрдам олиши ман этилади. Бундай ёрдам олинган тақдирда мазкур маблағлар қайтарилиши, қайтариш имконияти бўлмаган тақдирда эса, давлат даромадига ўтказилиши лозим. (ҚР 18.08.2018 й. 200/XXII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) Сиёсий партияларни молиялаштириш “Сиёсий партияларни молиялаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади. Жамоат бирлашмаларининг мулки қонун билан муҳофаза қилинади. Иттифоқларнинг ва уларга кирувчи бирлашмаларнинг ана шу иттифоқ ва унга қўшилган бирлашмаларга карашли мол-мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш, тасарруф этишга доир ваколатлари жамоат бирлашмалари иттифоқларининг уставларида белгилаб қўйилади. 19-модда. Жамоат бирлашмаларининг оммавий ахборот воситалари ва ноширлик фаолияти Жамоат бирлашмалари оммавий ахборот воситаларини таъсис этишга хамда амалдаги матбуот ва бошқа оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги қонунларга мувофиқ ноширлик фаолияти билан шуғулланишга ҳақлидирлар. IV БОБ. ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ҚОНУННИ БУЗГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК 20-модда. Жамоат бирлашмалари фаолиятини назорат қилиш ва кузатиб бориш Молия идоралари жамоат бирлашмаларини маблағ билан таъминлаш ва улар даромадларининг манбаларини, улар олган маблағ миқдорини ва солиқлар тўғрисидаги қонунларга мувофиқ солиқ тўланишини назорат қилиб борадилар. Жамоат бирлашмаларининг қонунларни бажаришини прокуратура идоралари назорат қилиб борадилар. Жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олган Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг жойлардаги идоралари жамоат бирлашмаси фаолиятининг мақсадларига тааллуқли устав қоидаларига риоя этилишини назорат қилади. Рўйхатга олувчи идора жамоат бирлашмасининг раҳбар органидан қабул қилинган қарорларни тақдим этишни талаб қилишга, жамоат бирлашмалари ўтказадиган тадбирларда қатнашиш учун ўз вакилларини юборишга, жамоат бирлашмаси уставига риоя қилиш билан боғлик масалалар юзасидан жамоат бирлашмаси аъзоларидан ва бошқа фуқаролардан тушунтириш олишга ҳақлидир. 21-модда. Жавобгарлик асослари Жамоат бирлашмалари тўғрисидаги қонунларни бузиш амалдаги қонунларга мувофиқ жиноий, маъмурий, моддий ёки ўзга жавобгарликка сабаб бўлади. Жамоат бирлашмалари тўғрисидаги қонунни бузганлик учун бу ишда айбдор бўлган давлат ва жамоат идораларининг мансабдор шахслари, шунингдек фуқаролар жавобгар бўладилар. Жамоат бирлашмаси, шу жумладан ўз уставини рўйхатдан ўтказмаган жамоат бирлашмаси жамоат бирлашмалари тўғрисидаги қонунни бузган тақдирда қонунга мувофиқ жавобгар бўлади. Уставида белгилаб қўйилган мақсадлар ва вазифалар доирасидан четга чиқадиган ёки қонунни бузадиган хатти-ҳаракатлари содир этган тақдирда ана шу жамоат бирлашмасининг раҳбар идораси жамоат бирлашмаси уставини рўйхатга олган идора ёки прокурор томонидан ёзма равишда огоҳлантирилиши мумкин. 22-модда. Жамоат бирлашмаси устав ёки қонун талабларини бузган тақдирда уни тугатиш Жамоат бирлашмаси ушбу Қонун 3-моддасининг 2, 4-қисми ва 18-моддасининг учинчи қисмида кўзда тутилган хатти-ҳаракатларни содир этган тақдирда суд қарорига биноан тугатилиши мумкин. (ҚР 18.08.2018 й. 200/XXII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) Жамоат бирлашмаси ушбу Қонуннинг 21-моддаси тўртинчи қисмида кўзда тутилган ҳаракатларни бир йил давомида такроран содир этганлиги учун суд уни тугатиши мумкин. Суд қарори билан тугатилган жамоат бирлашмасининг мол-мулки қайтариб бермаслик шарти билан қайтариб бермаслик шарти билан давлат мулкига айлантирилиши мумкин. (ҚР 18.08.2018 й. 200/XXII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) Умумиттифоқ жамоат бирлашмалари, республика жамоат бирлашмалари ва унинг бўлинмалари, туманлараро жамоат бирлашмалари Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг ва Адлия вазирлигининг тақдимига биноан, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари билан ваколат берилган бошқа идоралари ва мансабдор шахсларнинг тақдимига асосан суднинг чиқарган қарорга мувофиқ тугатилади. Суднинг жамоат бирлашмасини тугатиш тўғрисидаги қарори устидан шикоят қилинмайди. Маҳаллий жамоат бирлашмалари тегишли туман ва шаҳар судлари томонидан тугатилади. V БОБ. ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИНИНГ ХАЛҚАРО АЛОҚАЛАРИ, ХАЛҚАРО ЖАМОАТ БИРЛАШМАЛАРИ 23-модда. Жамоат бирлашмаларининг халқаро алоқалари Жамоат бирлашмалари Қорақалпоғистон Республикаси қонунларига ва ўз уставларига мувофиқ халқаро жамоат (ноҳукумат) бирлашмаларига қўшилиши, бевосита халқаро алоқалар ўрнатишлари, тегишли битимлар тузишлари мумкин. 24-модда. Халқаро жамоат бирлашмалари Қорақалпоғистон Республикасида тузилган жамоат бирлашмасининг фаолияти уставга мувофиқ фаолиятини республикаси ҳудудида ва битта ёки ундан кўпроқ хорижий давлат ҳудудида амал қилса, у халқаро жамоат бирлашмаси деб эътироф этилади. Башарти, чет элда тузилган халқаро жамоат бирлашмаси таркибига республика жамоат бирлашмаси коллектив аъзо сифатида кирса, республика жамоат бирлашмасининг устави хам ушбу Қонунга мувофиқ рўйхатга олиниши керак. Ўз фаолиятини хорижий давлат ҳудудида амалга оширадиган жамоат бирлашмаси зарур ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилган уставини қайта рўйхатдан ўтказиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этади. Тинчликни мустаҳкамлашни, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришни, инсонпарварлик фаолиятининг ўзга турларини мақсад қилиб қўйган жамоат бирлашмалари қонунда белгиланган имтиёзлардан фойдаланишлари мумкин. Ушбу Қонуннинг қоидалари хорижий давлатлар жамоат бирлашмаларининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида тузилган бўлимлари (филиаллари ва бошқа таркибий бўлинмалари) фаолиятига ушбу қонун режалари қўлланилмайди. 25-модда. Халқаро шартномалар Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасида Қорақалпоғистон Республикасининг ушбу Қонундагидан ўзга қоидалар белгиланган бўлса, унда халқаро шартномадаги қоидалар қўлланади.