Sayt test rejiminde islemekte
Logo
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖЎҚОРҒИ КЕНГЕСИ ОЛИЙ ДАВЛАТ ҚОНУН ЧИҚАРУВЧИ ҲОКИМИЯТ ОРГАНИ

ҚОН ВА УНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ ДОНОРЛИГИ ТЎҒРИСИДА

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ҚОНУНИ

12.11.2003 й. № 223/II

  

ҚОН ВА УНИНГ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ ДОНОРЛИГИ ТЎҒРИСИДА

 (янги тахрирда)

  Ушбу Қонунга қуйидагиларга мувофиқ ўзгартиришлар киритилган: 28.12.2016 й. 119/XIII-сонли Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни 18.08.2018 й. 200/XXII-сонли Қорақалпоғистон Республикаси Қонуни   1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади Ушбу Қонуннинг мақсади қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.   2-модда. Асосий тушинчалар Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади: донор - ўз қони ва унинг таркибий қисмларидан бир қисмини тиббиёт эҳтиёжлари учун ихтиёрий равишда берувчи жисмоний шахс; донор қони банки - қон билан ишлаш хизмати томонидан вужудга келтириладиган ва янгилаб бориладиган, узоқ муддат сақлашга мўлжалланган донор қони таркибий қисмларининг захиралари; донор қони препаратлари - донор қони таркибий қисмларини қайта ишлашда олинган даволаш воситалари; донор қони таркибий қисмлари - қоннинг қон плазмаси ва ҳужайралари шаклидаги таркибий қисмлари.   3-модда. Қон ва унинг таркибий қисимлари донорлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир. Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Қорақалпоғистон Республикаси қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.   4-модда. Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигининг асосий принциплари Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигининг асосий принциплари қуйидагилардан иборат: қон ва унинг таркибий қисмларини топширишнинг ихтиёрийлиги; қон ва унинг таркибий қисмларини топширишнинг инсон учун безарарлиги; донор қони ва унинг таркибий қисмларини ишлатиш хавфсизлиги.   5-модда. Қон ва унинг таркибий қисмларини топширишнинг ихтиёрийлиги Қон ва унинг таркибий қисмларини тиббиёт эҳтиёжлари учун топшириш донор томонидан ихтиёрийлик асосида амалга оширилади. Шахсни қон ва унинг таркибий қисмларини топширишга бирон-бир тарзда мажбурлашга йўл қўйилмайди.   6-модда. Қон ва унинг таркибий қисмларини топширишнинг инсон учун безарарлигини таъминлаш Қон ва унинг таркибий қисмларини топширишнинг инсон учун безарарлилиги қон билан ишлаш хизмати томонидан донор бўлишга розилик билдирган шахсни тиббий кўрикдан ўтказиш, қон ва унинг таркибий қисмларини олишда тиббиёт ходимларининг санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига риоя этиши, шунингдек қон ва унинг таркибий қисмларини топширишнинг даврийлиги ва ҳажмига риоя этилиши орқали таъминланади.   7-модда. Донор қони ва унинг таркибий қисмларинин ишлатиш хавфсизлигини таъминлаш Донор қони ва унинг таркибий қисмларини ишлатиш хавфсизлигини таъминлаш соғлиқни сақлаш тизими даволаш-профилактика муассасаларининг тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади. Тиббиёт ходимлари донор қони ва унинг таркибий қисмлари сифати ҳамда хавфсизлигини кафолатловчи белгиланган стандартларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишлари шарт.   8-модда. Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш шартлари Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш бепул ва пулли асосда амалга оширилиши мумкин. Донор қонининг таркибий қисмларини кейинчалик, зарурат бўлганда, донорнинг ўзига ишлатилишини кўзлаб топшириш (аутодонорлик) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.   9-модда Тиббий кўрикдан ўтказиш Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш ёши ўн саккизга тўлган шахслар тегишли ваколатли орган томонидан белгиланадиган тартибда тиббий кўрикдан ўтказилганидан кейингина амалга оширилади. (ҚР 18.08.2018 й. 200ХХII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш олдидан шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш ҳамда уларнинг саломатлиги тўғрисида ҳужжат бериш бепул амалга оширилади.   10-модда. Донор қони ва унинг таркибий қисмларини туплаш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ва ишлатиш Донор қони ва унинг таркибий қисмларини тўплаш, тайёрлаш, қайта ишлаш ва сақлашни қон билан ишлаш хизмати амалга оширади. Донор қони ва унинг таркибий қисмларини, шунингдек донор қони препаратларини ишлатиш соғлиқни сақлаш тизимининг даволаш-профилактика муассасаларида амалга оширилади. Донор қони ва унинг таркибий қисмларини тўплаш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш ҳамда ишлатиш тартиби тегишли ваколатли орган томонидан белгиланади. (ҚР 18.08.2018 й. 200ХХII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган) Донор қони ва унинг таркибий қисмларини тўплаш, тайёрлаш ва қайта ишлашни хусусий тартибда амалга ошириш тақиқланади.   11-модда. Донор қони ва унинг таркибий қисмларига бỹлган эҳтиёжлар Донор қони ва унинг таркибий қисмларига, шунингдек донор қони препаратларига бўлган эҳтиёжлар, донор қони банкини вужудга келтириш ва янгилаб бориш тартиби тегишли ваколатли орган томонидан белгиланади. (ҚР 18.08.2018 й. 200ХХII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)   12-модда. Қон билан ишлаш хизмати Қон билан ишлаш хизмати давлат соғлиқни сақлаш тизимининг донор қони ва унинг таркибий қисмларини тўплаш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш бўйича ихтисослаштирилган тиббиёт муассасалари мажмуидан иборат. Қон билан ишлаш хизмати фаолиятини мувофиқлаштириб бориш тегишли ваколатли орган томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади. (ҚР 18.08.2018 й. 200ХХII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган)   13-модда. Қон билан ишлаш хизмати ваколатлари Қон билан ишлаш хизмати қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ташкил этишни қуйидаги йўллар билан амалга оширади: донор қони ва унинг таркибий қисмларини тўплаш, тайёрлаш, қайта ишлаш, сақлаш; аҳолини қон ва унинг таркибий қисмларини ихтиёрий равишда топширишга жалб этиш; донор қони ва унинг таркибий қисмларини, шунингдек донор қони препаратларини ишлатиш хавфсизлиги шароитларини таъминлаш; донор қони ва унинг таркибий қисмлари, шунингдек донор қони препаратларининг ташилишини ташкил этиш; донор қони банкини вужудга келтириш ва янгилаб бориш. Қон билан ишлаш хизмати қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.   14-модда. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ва жойлардаги давлат хокимияти органларининг қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳосидаги ваколатлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ва жойлардаги давлат бошкарув органлари ўз ваколатлари доирасида: қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ижро этилишини таъминлайдилар; ўз ҳудудларида қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ташкил этадилар; қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ривожлантиришга Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетдан маблағлар ажратадилар. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ва жойлардаги давлат бошкарув органлари қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга оширишлари мумкин.   15-модда. Корхоналар, муассасалари ва ташкилотларнинг қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасидаги мажбуриятлари Корхоналар, муассасалар, ташкилотлар маъмурияти, ҳарбий қисм командирлари (бошлиқлари): шахсларни донорлар сафига жалб қилишда қон билан ишлаш хизматига кўмаклашадилар; тиббий кўрикдан ўтадиган куни ва қон топширадиган куни донорни унинг мурожаатига биноан иш, хизмат ёки ўқиш жойидан соғлиқни сақлаш муассасаларига боришига монеликсиз рухсат берадилар, донорнинг шу кунлари иш ёки хизмат жойида бўлмаслиги одамлар ҳаёти ёки соғлиғига хавф туғдиришига, давлат мудофааси, хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлаш билан боғлиқ вазифалар бажарилмаслигига ёки бошқа оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган ҳоллар бундан мустасно; қон топшириш ташкил этилиши учун зарур бўлган биноларни бериб турадилар; донорга қонун ҳужжатларида белгиланган кафолатларни берадилар ҳамда рағбатлантириш чораларини қўллайдилар.   16-модда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ỹзини ỹзи бошқариш органларининг қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ривожлантиришдаги иштироки Қорақалпоғистон Қизил Ярим ой жамияти, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари аҳолини қон ва унинг таркибий қисмлари бепул донорлигига жалб қилишда, донорларга турли шаклдаги рағбатлантиришлар белгилашда, оммавий ахборот воситалари орқали аҳолининг кенг хабардор қилинишини ташкил этишда ҳамда қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ривожлантиришга доир бошқа тадбирларда иштирок этишлари мумкин. Аҳолини қон ва унинг таркибий қисмлари бепул донорлигига жалб этиш мақсадида қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ривожлантириш жамоат фондлари ташкил этилиши мумкин, бундай фондларни ташкил этиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.     17-модда. Донорнинг ҳуқуқлари Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш чоғида донор қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга: соғлиғи сақланиши кафолатининг тиббиёт ходимлари томонидан таъминланиши; соғлиғига етказилган зарарнинг ўрни қопланиши; бепул овқат билан таъминланиш. Донор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.   18-модда. Донор бўлишга розилик билдирган шахснинг мажбуриятлари Донор бўлишга розилик билдирган шахс тиббий кўрикдан ўтиш пайтида ўзи билган илгариги ва ҳозирги касалликлари тўғрисидаги маълумотларни маълум қилиши шарт.   19-модда. Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби Қон топшириш даврийлиги бир марталик қон олиш тўрт юз миллилитрдан, шунингдек лаборатория текширувлари учун йигирма миллилитрдан ортиқ бўлмаган нормада йилига тўрт маротабадан ошмаслиги керак. Қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш тартиби Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади (ҚР 28.12.2016 й. 119/ХIII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган).   20-модда. Донорга бериладиган кафолатлар ва компенсиялар Қон ва унинг таркибий қисмларини топширадиган куни, шунингдек тиббий кўрикдан ўтадиган куни донор ана шу кунлар учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод қилинади. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг ўқувчилари, олий ўқув юртларининг талабалари, таълим олувчиларнинг бошқа тоифалари қон ва унинг таркибий қисмларини топширадиган куни, шунингдек тиббий кўрикдан ўтадиган куни машғулотлардан, ҳарбий хизматчилар эса нарядларни бажаришдан, хизматни ўташнинг вахта ва бошқа шаклларидан озод қилинадилар. Донорга ҳар сафар қон ва унинг таркибий қисмларини топширган куннинг бевосита эртасига дам олиш учун ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда қўшимча бир кун берилади. Донорнинг хоҳишига кўра мазкур дам олиш куни ҳар йилги меҳнат таътилига қўшиб берилиши мумкин.   21-модда. Донорни рағбатлантириш Қон ва унинг таркибий қисмларини мунтазам равишда ҳамда бепул топширувчи донор «Ўзбекистон Республикаси фахрий донори» («Почетный донор Республики Узбекистан») кўкрак нишони билан тақдирланади ва энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдорида бир йўла бериладиган пул мукофоти олади. Донор қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда ҳам рағбатлантирилиши мумкин (ҚР 28.12.2016 й. 119/ХIII-сонли Қонунига асосан ўзгартиришлар киритилган).   22-модда. Қон билан ишлаш хизмати тиббиёт хзодимларини ижтимоий ҳимоялаш Қон билан ишлаш хизматининг қон ва унинг таркибий қисмларини топшириш, уларни тўплаш, тайёрлаш, қайта ишлаш ва сақлаш жараёнида қон билан алоқада бўлувчи тиббиёт ходимларига қонун ҳужжатларига мувофиқ имтиёзлар берилади.   23-модда. Донор қони ва унинг таркибий қисмларини, шунингдек донор қони препаратларини ташиш Донор қони ва унинг таркибий қисмларини, шунингдек донор қони препаратларини ташиш тегишли транспорт турларида айрим тоифадаги махсус юкларни ташиш бўйича белгиланган талабларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади. Донор қони ва унинг таркибий қисмларини, шунингдек донор қони препаратларини ташиш тартиби қонун ҳужжатлари билан белгиланади.   24-модда. Фавқулотда вазиятларда қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ташкил этиш Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида табиий офатлар, авариялар ва фалокатлар, эпидемиялар, эпизоотиялар рўй берган ҳолларда ва бошқа фавқулодда вазиятларда қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ташкил этиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.   25-модда. Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ривожлантириш тадбирларини молиялаштириш Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлигини ривожлантириш тадбирларини молиялаштириш Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида ман этилмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.   26-модда. Низоларни ҳал этиш Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасидаги низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.   27-модда. Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тỹғрисида қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.