Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари ўттиз тўққизинчи сессияси бўлиб ўтди
4757
Сессияга Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Олий Мажлис Сенати ва Ҳукумат аъзолари, Республика сектор ва соҳа раҳбарлари, шунингдек Жўқорғи Кенгес депутатлари қатнашди.
Сессиянинг кун тартибида ташкилий масала яъни, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси Қахраман Сариев бошқа ишга ўтиши муносабати билан Вазирлар Кенгаши Раисини тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси лавозимига шу кунгача Хоразм вилояти ҳокими лавозимида фаолият юритган Эрманов Фарход Уразбаевичнинг номзоди таклиф этилди.
Номзод депутатлар томонидан кўриб чиқилди ва қўллаб-қувватланди.
Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси лавозимига Эрманов Фарход Уразбаевич тайинланди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ахборот хизмати