Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Нукус воқеалари бўйича гумонланаётганларга жазони енгиллаштиришни сўради
2029
Нукус воқеалари бўйича судда Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев кўрсатма берди. У суддан судланувчиларнинг жазосини қонун доирасида енгиллаштиришни сўради.
Судланувчилар қилмишларидан чин кўнгилдан пушаймон эканликларини билдириб, кечирим сўраган ва буни президентга етказишни илтимос қилган.
Аманбай Оринбаев судланувчилар ким бўлишидан қатъи назар Ўзбекистон фуқаролари, Қорақалпоғистон азаматлари эканлигини, уларнинг илтимосларини албатта етказишини маълум қилиб, суд ҳайъатидан судланувчиларга қонун доирасида енгиллик беришни сўради.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ахборот хизмати