Жўқорғи Кенгес Раиси томонидан Миллий гвардия ходимларига янги уйларнинг калитлари топширилди
3628
Сўнги йилларда ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, ҳарбий шаҳарчаларни ободонлаштириш, замонавий инфраструктурани шакллантириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Бугун Нукус шаҳридаги Қумбуз овул фуқаролар йиғинида Миллий гвардия ходимлари учун махсус қурилган кўп қаватли, янги турар жойларнинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев иштирок этиб, иморат эгаларини янги уйга эга бўлганлиги билан самимий табриклади ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармасининг 30 нафар ходимларига янги уйларнинг калитларини тантанали равишда топширди.
Ватанимиз тинчлигини асраш, жамиятда тартиб-интизом ҳукм суриши, энг аввало фуқароларимизнинг тинчлигини таъминлаш йўлида ҳарбий хизматчиларнинг ўрни алоҳида эканлигини таъкидлаб ўтиш зарур. Тинчлик посбонларини қўллаб-қувватлаш йўналишида имтиёзли ипотека кредитлари асосида қуриб, фойдаланишга топширилган уй-жойларнинг дастлабки маблағлари давлат томонидан тўлаб берилган бўлиб, бу жараён ҳарбий хизматчиларга яратилган шароитларнинг яна бир амалий исботи ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ахборот хизмати