Жўқорғи Кенгес Раиси янги корхона ишлари билан яқиндан танишди
2176
Бугунги кунда халқимизга сифатли ичимлик сувини етказиб бериш, шу билан бир қаторда қишлоқ ҳўжалиги майдонларига сув тежовчи ускуналар орқали сув етказиб беришни таъминлашда сув қувурларининг тутган ўрни аҳамиятли ҳисобланади.
Нукус шахрида шу йўналишдаги ишларга зарур хом ашёни етказиб беришга ихтисослашган “SOF POLYMER” МЧЖ корхонаси иш бошлади.
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбоев янгидан фаолият бошлаган ишлаб чиқариш манзилини кўриш мақсадида корхонага ташриф буюрди.
Жўқорғи Кенгес Раиси корхона фаолиятини кўздан кечириб, саноат соҳасидаги ишлаб чиқаришни кенгайтириш, бу орқали янги иш ўринларини яратиш куннинг аҳамиятли масалаларидан бири эканлигини таъкидлаб ўтди.
Айтиб ўтиш жоизки лойиҳанинг умумий баҳоси 10 млрд сўм бўлиб, ҳозирги вақтда 10 нафар фуқаролар доимий иш билан таъминланган. Корхонада суткасига 50 мм.дан 250 мм.гача бўлган ўлчамлардаги 6 минг метр полиэтилен қувурлар ишлаб чиқарилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ахборот хизмати