Жўқорғи Кенгес Раиси олис Тахтакўпирдаги чорвадорлардан хабар олди
1582
Чорвачилик азалдан халқимизнинг кундалик турмушида катта аҳамиятга эга йўналиш бўлиб, туя, от, қорамол билан бирга майда шохли қорамоллар доимий боқиб келинган. Ҳозирги кунда ҳам қишлоқ жойларнинг кўпчилик халқи турмушида чорвачилик ўз аҳамиятини йўқотмаган.
Бугунги кунда ҳам республикамизда бу йўналиш янгича кўринишда яъни кластер, чорвачилик фермер ҳўжаликлари сифатида кенг ривожланмоқда.
Ушбу йўналишдаги ишлар билан танишиш ҳамда чорвадорларга ҳормасин айтиш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбоев Тахтакўпир туманидаги олис Қўнғироткўл ҳудудида жойлашган, қоракўлчиликка ихтисослашган “Жети нура” фермер ҳўжалиги мехнаткашларидан хабар олди.
Усенов Орынбасар бошчилигидаги фермер ҳўжалиги ишлари кўздан кечирилиб, уларга зарур озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
Айтиб ўтиш жоизки, қоракўлчиликка иҳтисослашган фермер ҳўжалигида 500 бошдан ортиқ қўй боқилиб унинг сифатли сур тери ва гўшт маҳсулотларини етказиб беришдаги аҳамияти катта. Бундан ташқари қора мол ва эчки боқиш ҳам йўлга қўйилган.
Жўқорғи Кенгес Раиси фермер ҳўжалиги ишлари билан яқиндан танишиб, ўз навбатида юртимизда чорвачилик шу билан бир қаторда қоракўлчилик йўналишини янада ривожлантириш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шу билан бир қаторда чорвани сифатли ва арзон озуқа билан таъминлаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ахборот хизмати