Олис Белтау ОФЙ халқини ичимлик суви билан таъминлаш ва янги ер майдонларини очиш борасидаги ишлар бошлаб юборилди
1532
Республикамизнинг олис ҳудудларида истиқомат қилаётган фуқароларни тоза ичимлик суви билан таъминлаш, уларнинг ҳар кунлик турмушида фойдаланиш учун сув етказиб беришни йўлга қўйиш мақсадида Жўқорғи Кенгес Раисининг ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикасига 9 та бурғулаш техникалари яъни, 4 дона УРБ 25 маркали ва 6 дона УРБ 600 маркали юқори технологияли асбоб ускуналар олиб келинган эди.
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Аманбай Орынбаев Тахтакўпир тумани Белтов ОФЙ ҳудудида артезиан қудуқларини қазиш ва Белтов аҳолисини сув билан таъминлаш йўналишида олиб борилаётган ишларни бориб кўрди.
Айтиб ўтиш жоизки, бугунги кунда Белтов овул фуқаролар йиғини аҳолисини сув билан таъминлаш мақсадида чуқурлиги 480-520 метрли артезиан қудуқлари қазилиб, тоза ер ости сувлари чиқарилиши йўлга қўйилган.
Шу билан бирга ҳудудда янги ерларини очиш мақсадида 2.500 гектар ер майдони тайёрланмоқда. Бунинг учун зарур бўлган барча турдаги техникалар йўналтирилган. Шу билан бир қаторда мазкур экишлик майдонларда томчилатиб сувғориш тизими орқали сув етказиб беришни таъминлаш мақсадида 12 та жойда сунъий сув сақлаш бассейнларини қазиш ишлари ҳам тезкорлик билан олиб борилмоқда.
Сунъий сув сақлаш бассейнларида артезиан қудуқлари сувлари сақланади ва қишлоқ ҳўжалиги ерларини суғориш учун ишлатилади.
Амалга оширилаётган ишлар натижасида, қишлоқ аҳолиси сув билан таъминланади энг аҳамиятлиси янги ерларнинг очилиши билан ҳудуд аҳолиси учун янги иш ўринлари ҳам яратилиб, фуқароларнинг турмуш шароити ҳам яхшиланади.
Алоҳида айтиб ўтиш керакки, бу йилнинг ўзида янгидан очилган ер майдонларида боғ яратилиб, қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини етиштириш ишлари олиб борилиши режалаштирилган.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси бошланган амалий ҳаракатларни бир кун ҳам тўхтатмасдан давом эттириш зарурлигини айтиб ўтди. Бунинг учун керак бўлган барча ишларни ўз вақтида бажариш бўйича топшириқлар берди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ахборот хизмати