Ҳурматли фуқаролар!
2140
Ҳозирги вақтда республикамиз ҳудудида об-ҳавонинг кескин совиб кетиши билан боғлиқ вазиятда газ тармоқларига босимнинг кучайиши сабабли авария ҳолатлари юзага келмоқда.
Шу билан бир қаторда, истеъмолчилар томонидан табиий газ истеъмолига бўлган талабнинг ортиши натижасида газ етишмаслиги кузатилмоқда.
Шундай синовли кунларда халқимизни бир маромда газ билан таъминлаш бош вазифа бўлиб қолмоқда.
Шу муносабат билан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилади:
Вазият барқарор ҳолатга қайтгунича фавқулодда вазиятларга жавоб бериш бўйича тезкор ШТАБ ташкил этилади.
Барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор станциялари (метан заправкалари) ва умумий овқатланиш жойларига табиий газ етказиб бериш тўхтатилади.
Барча олий таълим муассасалари ва ўрта махсус таълим ташкилотлари, умумий ўрта таълим мактаблари, мактабгача таълим ташкилотларининг таътил вақти 16-январгача узайтирилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан, аҳолининг ҳар кунлик жамоат транспортларига бўлган талабини ҳисобга олган ҳолда ва доимий транспорт хизматини ташкил қилиш мақсадида жамоат транспортларига бензин учун компенсация маблағлари тўлаб берилади.
Ҳурматли фуқаролар ортиқча ваҳимага берилмасликларингизни сўраб қоламиз!
Давлатимиз томонидан барча фавқулодда вазиятлар ҳизматлари туну кун иш фаолиятини олиб бориш вазифаси йўлга қўйилган ҳамда мазкур вазиятдан чиқиб кетиш учун барча зарур чоралар кўрилган.
Вазиятнинг ўзгаришига қараб, қўшимча вазифа ва маълумотлар бериб борилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ахборот хизмати