Ватан ҳимоячилари куни нишонланди
2949
Республикамизда 14-январ Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 31-йиллиги кенг нишонланди.
Жорий йилнинг 14-январ куни пойтахтимиздаги “Мотамсаро она” ҳайкалида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси билан Вазирлар Кенгаши, Шимолий-Ғарбий харбий округи, ҳуқуқ тартибот органлари меҳнат жамоалари, олий таълим муассасалари уруш ва меҳнат фахрийлари номидан гулчамбарлар қўйилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев иштирок этди.
Барча халқлар учун давлат хавфсизлиги, эл-юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги энг катта бойлик ҳисобланади.
Ота-боболаримиздан бизга меърос бўлиб қолган она Ватанимизни кўз қорачиғидек асраш, юртимиз тинчлигини таъминлаш ҳар биримиз учун муқаддас бурч бўлиб ҳисобланади. Шу сабаб мазкур сана Ватанни севиш, халқимизга садоқат, мардлик ва жасорат каби инсоний қадриятларни ўзида мужассам этган байрам сифатида қалбларимизда чуқур ўрин эгаллайди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ахборот хизмати