“Миллий армиямиз-Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қўрғони!” шиори остида байрам дастури бўлиб ўтди
1891
Бугун Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида 14-январ-Ватан ҳимоячилари куни ва Қуролли Кучларимиз ташкил этилганлигининг 31 йиллиги муносабати билан “Миллий армиямиз-Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қўрғони”номли байрам тадбири бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Орынбаев иштирок этиб, ҳарбий хизматчиларни, фахрийлар ва бутун халқимизни байрам билан табриклади.
Айтиб ўтиш жоизки миллий армиямизнинг чегараларимиз дахлсизлигини, Ватанимиз тинчлигини таъминлашдаги меҳнатлари чексиз. Ватан ҳимоячилари бор экан юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимизнинг фаровонлиги ва ҳамжихатлиги мустаҳкам бўлади.
Бўлиб ўтган байрам тадбирида ҳарбий хизматчиларнинг ишчанлик фазилатлари, халқ билан бирга тинч-тотув турмушни таъминлаш йўлидаги барча фидокорона ҳизматлари алоҳида тилга олинди.
Шу билан бирга соҳа фидоийлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан мукофотланди.
Байрам тадбири ҳарбий хизматчилар ва маданият ҳодимлари томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ахборот хизмати