Бирдамлик, инсонийликнинг энг олий даражасини кўрсатаётган барча фидоий инсонларга миннатдорчилик билдирамиз
1689
Бугунгидек синовли кунларда халқимиз бир бўлиб, машаққатни енгиб ўтмоқда. Бунда Жўқорғи Кенгес депутатларининг ҳам фаол иштироки таҳсинго лойиқ.
Масалан, Мўйноқ туманидан Жўқорғи Кенгес депутатлигига сайланган Бибихан Утамбетова Мўйноқ туманидаги нуронийлардан хабар олиб, уларнинг қишдан талофатсиз ўтиши чораларини кўрмоқда.
Шунингдек, депутат Табассумхон Рузметова Тахиатош туманидаги ёрдамга муҳтож оилалардан хабар олди. Уларнинг фарзандларига қишги кийимлар ва биринчи галдаги озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.
O'zLiDeP Қорақалпоғистон Кенгаши аъзолари совуқда ишлаётган фидоийларга иссиқ чой улашди.
Жўқорғи Кенгес депутати Анжела Омирова Тахиатош туманидаги боқувчисини йўқотган оилаларни бориб кўрди. Уларга ёрдам бериш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.
Албатта бу ҳаракатлар ортида инсонпарварлик, оғизбирчилик ва энг асосийси, «Инсон қадри учун» деган теран фикр бор.
Вақтинчалик синовли кунларда шароитни тушуниб, бир-биримизга ёрдам бериб, қўлидан келганча ҳаракат қилаётган барча тадбиркорлар билан депутатларга ва фидоий инсонларга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ўз миннатдорчилигини билдиради.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Ахборот хизмати