Тарбия остонадан бошланади
1697
Юртимизда ҳар бир ота-она ўз фарзандига ёшлигидан очиқ кўнгилликни, меҳр-оқибатли бўлишни, каттага ҳурмат, кичикка иззатда бўлишни ўргатади. Бу албатта, бизнинг халқимизга хос бўлган ажойиб тарбия.
Шундай тарбия олган ёшларимиз бугунги вақтинчалик қийин шароитда барча ватандошларимиз кўнглига илиқлик улашмоқда.
Бу эзгу ишлар асосида "Савобли иш" аксияси йўлга қўйилиб, кўпчилик бу ишларга ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши вакиллари ва "Жаслар қанати" етакчилари ҳозирги вақтда юртимизда кузатилаётган совуқ оби-ҳаво шароитида жамоат жойларига чиқиб, йўловчиларга иссиқ ичимлик тарқатаяпти.
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенеснинг Ахборот хизмати